ПРО-ЛИГА 2021. 12-ТУР. ШЎРТАН-ХОРАЗМ. Ғузор «Марказий» стадиони. 20.06.2021й.»

 

Ассалому алайкум қадрли  футбол ишқибозлари!

Бугун Ғузор шаҳрининг «Марказий» ўйингоҳида Про-Лиганинг 12-тур доирасида «Шўртан» – «Хоразм» учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Жамоалар таркиблари билан таништириб ўтамиз.

“Шўртан”: 25.Асилбек Бердиалиев, 2.Нурали Падаров(С), 4.Шахзод Абдивайитов, 6.Элёр Омонжонов, 7.Бекзод Сувонов, 11. Асадбек Самариддинов, 34. Шаҳбоз Жураев, 55,Чориёр Турсунқулов, 66. Аҳмед Қобилжонов, 77.Салоҳиддин Санақулов, 85.Сарвар Бўронов.

Захира: 30.Жасур Ражабов, 5.Холмурод Муродов, 9.Азизбек Рашидов, 28.Муззафар Бақоев, 32. Руслан Юлмухаметов

“Хоразм”: 35. Ғайрат Ўдаев(с), 3.Равшанбек Султонов, 4.Жасурбек Отажонов, 6.Фарруҳ Ҳайдаров, 8.Сардор Жаҳонов, 10.Тимур Бекчанов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 22.Рўзимбой Ахмедов, 88.Аброр Хусинов, 89.Абдуҳолиқ Қурбонов, 99.Шахзод Бешимов.

Захира: 12.Элёр Мамасолиев, 5.Темур Машарипов, 7.Дадахон Юсупов, 9. Маъруфхон Муродов, 14.Элёр Мамасолиев, 15. Сардорбек Сотиволдиев, 19.Хабибулла Матёқубов, 21. Миржалол Қурбонов.

Шўртан” футболчилари кўк , “Хоразм” футболчилари эса оқ рангли либосларда майдонда ҳаракатланишмоқда.

Бугунги учрашувда жамоамизни Ботир Қодирқулов бошқариб бормоқда. Алиқулов Про лицензиясини олиш учун ўқишга жўнаб кетганлиги сабабли.

«Хоразм» бош мураббийи – Александр Ежов

“Шўртан” – “Хоразм” учрашувини қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бормоқда.
Бош ҳакам: Зокир Қодиров
Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Раҳматов ва Шоҳнур Йўлдашев
Захира ҳаками: Артём Калинин
Назоратчи: Хушвақт Мухторов
Комиссар: Бахтиёр Ширинов.

Жамоамиз вакиллари учрашувни ҳужумкор руҳда бошлаб олдилар.

13⏱ Ўнг қанотдан 7.Бекзод Сувоновнинг бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади . Афсус.

15⏱Хавфли вазият! Хоразм вакиллари ажойиб ҳужум уюштиришди ва дарвозамиз томон йўлланган зарба бироз ноаниқ чиққанлиги жамоамизни голдан сақлаб қолди.

20⏱ Асадбек Самариддиновда яхши имконият пайдо бўлган эди. у ўз вақтида ундан фойдалана олмади. рақиб дарвозабони билан кураш Шўртан жамоасининг ўнг қанотдан бурчак тўпи тепиш ҳуқуқи билан якунланди. Ушбу имкониятдан ҳам «оқ бўрилар» унумли фойдаланолмади.

22⏱ Қисқа муддатли таннаффус. Футолчилар чанқоғини босиб олишлари учун.

26⏱ Нурали Падаровнинг тўп узатмасидан сўнг. Сарвар Бўроновда яхши имконият пайдо бўлди. У рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб тўпга зарба берди. Ўдаев тўпни осонлик билан ушлаб олди.

27⏱ Қарши ҳужум. Хоразмликлар бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф қилишди

28⏱ Шахзод Бешимов огоҳлантирилди. Дарвозабонимизга нисбатан қўпол ўйнагани учун.

31⏱ Гол! Учрашувда ҳисоб очилди. Гол муаллифи – Тимур Бекчанов. 0:1

37⏱ Хоразм дарвозаси томон пенальти белгиланди. Тўп ёнида ЭЛЁР ОМОНЖОНОВ. Гооооол! Ҳисоб тенглашди. 1:1.

43⏱ Шўртан бурчак тўпини амлага оширмоқда. Ўнг қанотдан. Самарасиз. Қарши ҳужум. Энди Хоразмликлар бурчакдан тўпни майдонга киритмоқдалар.

Тўп ёнида Аброр Хусинов. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

Хусиновнинг хавфли зарбасини дарвозамиз устуни қайтариб қолди бахтимизга.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб 1:1

Иккинчи бўлим бошланди.

Хоразмликлар таркибида ўзгариш. 3.Равшанбек Султанов ўрнига 21.Миржалол Қурбанов. 4.Жасур Атаджанов ўрнига 5.Тимур Машариповлар майдонга туширилди.

53⏱ Гооооол! Асадбек Самариддинов рақиб дарвозасини  ишғол этиб жамоамизни олдинга олиб чиқди. 2:1

58⏱ Шўртан таркибида мажбурий ўзгариш. Чориёр Турсунқулов рақиб билан тўқнашувда жиддий жароҳат олганга ўхшайди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Докторимиз уни алмаштириш зарурлигини ишора қилди. Майдонга 9.Азизбек Рашидов туширилди.

61⏱ Хоразм таркибида ўзгариш. 8.Сардор Жаҳонов ўрнига майдонга 7.Дадахон Юсупов, ҳамда 99.Шахзод Бешимов ўрнига 9.Маъруфхон Муродовлар майдонга тушди.

64⏱ Шўртан таркибида ҳам навбатдаги ўзгариш. 85.Сарвар Бўронов ўрнига ўрнига 32.Руслан Юлмухаметов майдонга туширилди

«Оқ бўрилар» дарвозаси томон бурчак тўпи. Ҳимоячиларимиз ўз ўрнида.

70⏱ Асадбек Самариддиновни қўли билан тўхтатгани учун  21.Миржалол Қурбановга огоҳлантириш.

71⏱ Тимур Бекчановнинг зарбаси хавфли чиқди.

Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширмоқда. Асилбек Бердиалиев тўпни ушлаб олди.

74⏱ Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганига қарамай дарвозамиз томон зарба йўлланди. Асилбек тўпни қайтарди.

83⏱ Хоразмликлар бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

86⏱ Салоҳиддин Санақуловга тиббий ёрдам кўрсатилди.

88⏱ Шўртан дарвозаси томн йўлланган кучли зарба ноаниқ чиқди.

89⏱ Шўртан дарвозаси томон 28 метрлар узоқликдан жарима тўпи белгиланди. Тимур Бекчановнинг зарбаси ноаниқ.

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90+3 Таркибимизда ўзгариш. 77.Салоҳиддин Санақулов ўрнига 28.Музаффар Бақоев майдонга туширилди.

90+4 Хоразмликлар кетма-кет бурчак тўпларини амалга оширди. Футболчиларимиз ушбу босимни енгиб ўтишга эришди.

Ниҳоят «Шўртан» жамоаси ушбу мусобақада мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. 2:1.

Сиз азиз муҳлислар билан эса ҳайрлашмаймиз, кейинги учрашувларда ғойибона бўлсада кўришкунча деб қоламиз.

download gminer windows for mining

Leave a Reply