ШЎРТАН (Ғузор) – ЯНГИЕР (Янгиер). ПРО-ЛИГА 2021. 6-тур. 07.05.2021й. Ғузор «Марказий» стадиони

Ассалому алайкум азиз ва қадрли футбол мухлислари, жамоамиз ишқибозлари!

Барчангизни Ғузор «Марказий» стадионида бўлиб ўтадиган қадрдон жамоамиз «Шўртан» ҳамда Сирдарё вилоятининг Янгиер туманида шакллантирилган «Янгиер» жамоаси ўртасидаги беллашувни ғойибона кузатишга таклиф этамиз.

Шўртан – Янгиер учрашуви ойнаи – жаҳон орқали тўғридан-тўғри FUTBOL-TV телеканали орқали ҳам эфирга узатилиши режалаштирилган.

Ушбу учрашув Про-Лиганинг 6-туридан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз «Шўртан» жамоаси шу кунга қадар Про-Лига мусобақасида ҳали битта ҳам очкони қўлга киритолмаган. Бироқ Ўзбекистон Кубоги доирасида ўтган сўнгги 2 учрашувда ғалаба қозониб мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Стадионда соғлиқни ва хавфсизликни сақлаш ўйича барча чора-тадбирлар ўтказилиб, жамоалар чигал ёзди машқларини бажариб, ечиниш хоналарига йўл олишди.

Қуйида бугунги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи билан танишишингиз мумкин.

Бош ҳакам: Рустам Чориев
Ёрдамчи ҳакамлар: Никита Афиногенов ва Рустам Тоғаев,
Захира ҳакам: Илнур Дониёров
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Рамиль Ильясов.

Бугун жамоамиз кўк рангли либосда майдонга тушади, рақибларимиз эса оқ рангли либосда. Таркиблар билан таништириб ўтамиз.

“Шўртан”: 23.Акмал Раҳимов, 2.Нурали Падаров(С), 4.Шахзод Абдивайитов, 6.Элёр Омонжонов, 7.Бекзод Сувонов, 8.Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 14. Акром Бахромов, 32. Руслан Юлмухаметов, 34. Шахбоз Жураев, 66. Аҳмед Қобилжонов

Заҳира: 25.Асилбек Бердиалиев, 11. Асадбек Самариддинов, 77.Салоҳиддин Санақулов, 98. Шербек Эшмуродов.

Бош мураббий в.в.б: Каримов Ихтиёр

«Янгиер»: 30.Хусан Олимжонов, 2.Илхомжон Алижанов, 5.Абдумалик Тошпўлатов(С), 10. Хуршидбек Асқаралиев, 13. Бунёд Абдуманнонов, 19. Жероме Этаме, 22, Санжар Баратов, 23. Ойбек Ахматов, 25. Ёдгор Назаров, 29. Диэудонне Сиебатчеу.

Заҳира: 12. Нодиржон Ашурматов, 4. Нодирбек Йўлдошев, 6.Ландрий Чамеджеу, 8.Ахроржон Иноятов, 9.Абдуқодир Артиков, 15. Асадбек Мамаризоев, 20.Шохзамон Хайруллаев.

Шўртан – Янгиер учрашуви бошланди.

Жамоалар очиқ ўйин намойиш этишмоқда.

6 ⏱ Рақиб зарбаси. Акмал Рахимов тўпни ушлаб олди.

11⏱ Элёр Омонжонов-Ислом Шодмоновнинг комбинациясини Бекзод Сувонов мантиқий якунига етказа олмади. Афсус. Рақиблар хавфни бартараф этишди.

14⏱ Жамоамиз ажойиб ва ўта хавфли ҳужум уюштирди. Жаҳонгир Қурбонбоев бошлаб берган ҳужумни Шодмонов давом эттирди. у ўз навбатида тўпни Сувоновга оширди. Бекзоддан зарба. тўп ҳимоячилардан қайтди ва Акром Бахромовдан яна дарвоза томон зарбааа. Афсус тўп дарвоза устидан ошиб кетди.

20⏱ Омонжоновдан ноаниқ пасс. Бекзод Сувонов тўпга етиб келолмади. Элёр Омонжнов ўзини алмаштиришларини сўради.

22⏱Жамоамизда ўзгариш. Омонжонов ўрнига 11.Асадбек Самариддинов майдонга тушди. Бу вақтнинг ўзида дарвозамиз томон 24 метрлар узоқликдан жарима тўпи белгиланди. Ёдгор Назаровнинг стандартдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

27⏱ Янгиернинг ҳужуми. Раҳимов ўз ўрнида.

Диэудонне Сиебатчеуга тиббий ёрдам кўрсатилди. Тиббиёт ҳодимлари уни ўзгартириш зарурлигини ишора қилишмоқда.

29⏱ 29Диэудонне Сиебатчеу ўрнига Янгиернинг бошқа бир легионери майдонга туширилмоқда.

Диэудонне ўрнига майдонга 6.Ландрий Чамеджеу майдонга тушди.

Тўп учун курашда бир нечта футболчи тўқнашуви содир бўлди. Хар иккала жамоа вакилларига тиббий ёрдам кўрсатилди. Барча футболчилар ўз ўрнида.

Акмал Раҳимовдан бир жуфт кетма-кет сейв.

40⏱ Акром Бахромовга оғзаки огоҳлантириш. Атайлаб қилинмаган ҳаракати учун.

41⏱Сувоновни қўпол равишда йиқитиб тўхтатгани учун Улуғбек Худойбердиевга оғзаки огоҳлантриш.

Руслан Юлмухаметовга тиббий ёрдам кўрсатидди. у чўлоқланган ҳолда майдон ташқарисига чиқиб бормоқда. У ҳам алмаштиришни сўради. Лекин мураббийларнинг рад ишорасидан сўнг қайта майдонга тушди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Рақиб жарима майдончасига кириб бораётган футболчимиз йиқитилди. Бироқ бош ҳакам буни симуляция деб қабул қилишни лозим деб топди.

Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлим бошланди.

47⏱ Бекзод Сувоновнинг тўп узатмасига Акром Бахромов улгурмади. Афсус

49⏱ Акром Бахромовнинг зарбаси. Ноаниқ.

50⏱ Бахромов рақиб жарима майдончасидан 5 метрлар узоқликда йиқитилди. Натижада жарима тўпини амалга ошириш ҳуқуқи Шўртанда. Жаҳонгир Қурбонбоевнинг зарбазини жонли девор қайтарди. Қайтган тўпга футболчиларимиз бирин-кетин зарба беришди. Ноаниқ.

52⏱ Руслан Юлмухаметов тўпни қулайроқ вазиятда турган Самариддиновга узатди. Асадбек жамоадошини тушунмади.

Жаҳонгир Қурбонбоев тўпни рақиб жарима майдончасига ташлаб берди. Тўпга етиб борадиган футболчи топилмади оқ бўриларда

58⏱ Акмал Раҳимов чап қанотдан амалга оширилган хавфли зарбани ушлаб олди.

61⏱ Бекзод Сувоновнинг зарбасини Хусан Олимжонов ушлаб олди.

Янгиер дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Ислом Шодмонов рақиб томонидан қўпол тарзда тўхтатилгани учун. Тўп ёнида Шахзод Абдивайитов. Ноаниқ зарба. Ҳимоячилар хавфни бартарф этишди.

66⏱ Асадбек Самариддинов жамодошларини тушунмаяпти. Бу сафар Бекзод Сувоновнинг тўп узатмасига мухлисларча қараб қолди.

67⏱ Сирдарёликлар таркибида ўзгариш. 22Санжар Баратов ўрнига 4.Нодирбек Йўлдошев, 25.Ёдгор Назаров ўрнига эса 9 Абдуқодир Артиков майдонга тушди.

68⏱ Асадбек Самариддинов бирин-кетин имкониятлардан фойдалана олмаяпти. Афсус.

70⏱ Шўртанда ўзгариш. Бекзод Сувонов ўрнига 77. Салоҳиддин Санақулов майдонга тушди.

72⏱ Янгиер таркибида ўзгариш. 10.Хуршидбек Асқаралиев ўрнига 15.Асадбек Мамаризоев майдонга тушган бўлса. 23.Ойбек Ахматов ўрнига қайдномага киритилмаган 27 рақам остида Раббимжон Хасанов майдонга туширилди.

Аниқланишича бу ЎзПФЛ комиссарининг хатоси туфайли юз берган.

Асадбек Самариддиновнинг хатоси туфайли ажойиб ҳужум узилди.

Шахбоз Жураев Самариддиновни тўп билан таъминлади. Асадбек яна ўз ишини уддасидан чиқмади.

Акром Бахромовни ҳимоячилар тўхтатишди.

86⏱ Санақуловга нисбатан қўпол ҳаракатлари учун 9.Абдуқодир Артиковга сариқ карточка кўрсатилди.

Учрашувнинг 88 дақиқаси.

Майдонга 3 та ўйинга дисквалификация қилинган футболчимиз Шербек Эшмуродов туширилмоқда.

Дарвозамиз томонга Жарима тўпи. Ноаниқ.

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+1 ⏱ Жамоамизда ўзгариш. Акром Бахромов ўрнига майдонга Шербек Эшмуродов тушди.

90+3 Шахзод Абдувайитовнинг зарбаси кучли, хавфли бироқ ноаниқ. Афсус

Шўртан – Янгиер учрашуви 0:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Сиз азиз ва қадрдонлар билан эса хайрлашмаймиз, кўришгунча деб қоламиз.

 

Бланки дипломов магистра Санчурск. Купили http://market-diplom.com/ дипломы магистра Сретенск. Как поступить в колледж. Поздравляем с получением степени бакалавра! Сейчас самое время подать заявку на участие в програм

Leave a Reply