ШЎРТАН – ХОРАЗМ. ЎЗБЕКИСТОН COCA-COLA КУБОГИ. G-ГУРУҲИ. 3-ТУР. 30.01.2021й. Ғузор «Марказий» стадиони

Ассалому алайкум  жамоамизнинг азиз, қадрдон ва жонкуяр муҳлислари, ишқибозлари!

Сиз билан ғойибона учрашиб турганимиздан ҳурсандмиз!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузор «Марказий» стадионидан олиб борамиз.

ЎЗБЕКИСТОН COCA-COLA КУБОГИнинг, G-гуруҳи, 3-туридан ўрин олган ушбу учрашувда «Шўртан» жамоамиз Урганчнинг «Хоразм» жамоасига қарши майдонга тушади.

Мамлакатимизда Covid-19 коронавирус эпидемияси қайта авж олаётгани сабабли, стадионимизда оралиқ масофани сақлаш, ниқоб тақиб ўттириш ва соғлиқни сақлаш борасидаги қатъий чора – тадбирларга риоя қилиш талаб этилмоқда.

Айни дамда жамоалар чигалёзди машқларини бажаришмоқда.

Бугунги учрашув расмийлари билан танишинг!

Бош ҳакамлар: Аскер Наджафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов ва Шерзод Азамов
Заҳира ҳаками: Найим Қосимов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Алишер Файзиев

Бугун жамоамиз оқ рангли либосда қуйидаги таркибда майдонга тушади.

«Шўртан»: 23. Акмал Раҳимов, 2.Нурали Падаров(С), , 4. Шахзод Абдивайитов, 6. Элёр Омонжонов, 7. Бекзод Сувонов, 8. Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 14. Акром Бахромов, 32.Руслан Юлмухаметов, 34. Шахзоб Жураев, 66.Аҳмед Қобилжонов.

Заҳира:25. Асилбек Бердиалиев, 11. Асадбек Самариддинов, 77.Салоҳиддин Санақулов.

Жамоамизни вақтинчалик Ихтиёр Каримов Тогаевич бошқариб бормоқда.

Меҳмонлар бугун кўк либосда майдонга тушади.

«Хоразм»:35.Ғайрат Ўдаев ( С), 4.Жасур Атаджанов 5.Темур Машарипов , 6.Фаррух Хайдаров, 8.Сардор Жахонов, 9.Маъруфхон Муродов,10.Темур Бекчанов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 19.Хабибулла Матёқубов, 89. Абдуҳолиқ Қурбонов, 99.Шахзод Бешимов.

Заҳира: 12. Элдорбек Шуҳратбеков, 7.Дадахон Юсупов, 14.Элёр Мамасолиев, 15.Сардорбек Сотиволдиев, 34.Махмуджон Қаландаров, 50. Мадримбой Мадримов.

«Хоразм» жамоаси бош тренери Александр Ежов

Аввал ҳабар бериб ўтганимиздек,  «Шўртан» жамоаси бош мураббийи Асрор Алиқулов соғлигини тиклаш учун таътилга чиққан.

«Шўртан» – «Хоразм» баҳсининг бошланишига 5 дақиқа қолди

Ушбу учрашувни тўғридан-тўғри ойнаи жаҳон орқали Дунё бўйлаб миллий телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Сдадионимизда ЎЗПФЛ мадҳияси янграмоқда. Жамоалар майдонда. Эсдалик учун суръатга тушиш жараёни.

Учрашувни «оқ бўрилар» бошлаб беришди.

1 ⏱. Тезкор ҳужум. Бекзод Сувоновда ажойиб имконият. Зарбаааа. Афсус тўп дарвозабон қўлида.

4⏱ Жаҳонгир Қурбонбоевнинг зарбаси жамоамизга илк бурчак тўпини олиб келди. Ушбу имкониятдан ҳам футболчиларимиз самарали фойдалана олмади.

5⏱ Руслан Юлмухаметовни қули билан тўхтатиб қолгани учун Хоразмлик футболчига сариқ карточка кўрсатилди. натижада меҳмонлар дарвозаси томон дарима тўпи белгиланди. 56 метрлар узоқликдан Шахбоз Жўраевнинг зарбасига рақиб жарима майдончаси ичида турган Ислом Шодмонов бироз кеч қолди.

Жамоамиз ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда.

8 ⏱ Руслан Юлмухаметов қўпол ўйини учун сариқ карточка билан жазоланди. Дарвозабмиз томон зарба. Акмал Раҳимов жамоа жонига оро кирди ва «Шўртан»ни муқаррар голдан сақлаб қолди. Натижада бурчак тўпини амалга ошириш ҳуқуқи Хоразмда. Ҳимоячилармиз хавфни бартараф этишди.

Сардор Жахоновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Натижада у майдонни тарк этди. Унинг ўрнига учрашувнинг 12 дақиқасида майдонга Сардорбек Сотиволдиев тушди.

15⏱ Жаҳонгир Қурбонбоевнинг ошириб берган тўпига Акром Бахромов  зарба берди. Тўп Ўдаев қўлида.

17 ⏱ Жарима майдончамизга ёриб кирган Маъруфхон Муродовнининг оёғи остидаги тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди вакилимиз. Натижада Бўрчак тўпи чап қанотдан Шўртан дарвозаси томн амалга оширилди. Ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишди.

19⏱ Ислом Шодмонов ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Хавф бартараф этилди рақиблар томонидан.

24⏱ Жаҳонгир Қурбонбоев чап қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Шахзод Абдивайитов имкониятидан фойдалана билмади.

28⏱ Жамоамиз дарвозаи томон жарима тўпи. Чамаси 24 метрлардан. Тўп ёнида Тимур Бекчанов. Унинг зарбаси дарвоза устуни устидан ошиб кетди.

31⏱ Ислом Шодмоновнинг тўп узатишига Қурбонбоев етиб улгурмади.

34⏱ Гооооооол! Шўртан ҳисобни очди.  Жаҳонгир Қурбонбоевнинг тўп узатмаси Элёр Омонжоновни Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга олиб қичди. Натижада Омонжонов Ўдаевга имкон қолдирмади. Учрашувда ҳисоб очилди. 1:0.

36⏱ Қурбонбоевнинг тўп узатмаси яна жамоадошларини яхши имконият билан таъминлади. Афсус.

39⏱ Тимур Бекчанов ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. Симулятив ҳаракатлари учун.

41⏱ Қурбонбоевнинг Шодмоновни тўп билан таъминлади. Шодмоновдан мантиқсиз ҳаракат. На пас, на зарба.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Шўртан – Хоразм учрашувининг биринчи бўлими 1: 0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлим бошланди.

46⏱ Хавфли вазият!. Акром Бахромовдан хавфли бироқ ноаниқ зарба.

Шўртан дарвозаси томон бурчак зарбаси. Акмал Раҳимов ўз вазифасини уддалади.

49⏱ Дарвозамиз томон жарима тўпи. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

57⏱ Шўртан дарвозаси томон чап қанотдан бурчак тўпи амалга оширилди. Зарба. Раҳимов тўпни ушлади.

59⏱ Элёр Омонжонов ва Бекзод Сувоновнинг комбинатив ҳаракатлари оқибатида рақиб қўл билан тўпни қайтарди. Бунинг натижасида Хоразмлик футболчига сариқ карточка ва рақиб дарвозаси томон  пенальти белгиланди. Гоооооол! Элёр Омонжонов пенальтини бехато бажариб жамоамизнинг 2 голига муаллифлик қилди.

63⏱ Гоооооооол! Қобилжонов + Қурбонбоевнинг комбинацияси. Бекзод Сувонов тўп билан таъминланди. Гооооол! Сувонов жамоамизнинг ушуб учрашувдаги 3 голини рақиб дарвозасига жойлади.

65⏱ Ислом Шодмоновдан хавфли зарба. Ўдаев тўпни ушлаб олди.

66⏱ Гооооооооол! Қурбонбоев Жаҳонгир жамоамиз номига  4 голни ёздирди.

67⏱ Хоразм таркибида ўзгариш. 9.Маъруфхон Муродов ўрнига 14.Элёр Мамасолиев. 17.Саиджамол Давлатжонов ўрнига Дадахон Юсупов майдонга чиқди.

69⏱. Бекзод Сувоновга рақиб жарима майдончаси яқинида қўполлик ишлатилди. Сардор Жахоновга натижада сариқ карточка. Жарима тўпини Қурбонбоев амалга оширди. Хавфли аммо ноаниқ.

71⏱ Таркибимизда илк ўзгариш. 6.Омонжонов ўрнига 77.Салоҳиддин Санақулов майдонга тушди.

74.⏱ Акром Бахромонинг хавфли ва кучли зарбаси дарвоза тўсининг бурчагига тегиб майдонга қайтди. Ҳимоячилар тўпга тезда етиб келишди. Афсус.

78⏱ Гол! Хоразмликлар фарқни қисқартиришди. Бир нечта тўп узатишлардан сўнг Фаррух Хайдаров дарвозамизни ишғол этишга эришди. Ҳисоб 4:1.

79⏱»Шўртан» таркибида ўзгариш 34.Шахбоз Жураев ўрнига 11.Асадбек Самариддинов майдонга тушди.

85⏱ Жамоамиз таркибида ўзгариш. 23.Акмал Раҳимов ўрнига 25.Асилбек Бердиалиев майдонга тушди.

87⏱ Асадбек Самариддиновнинг зарабаси. Ноаниқ.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90+1 Элёр Мамасолиевга сариқ карточка. Қўпол ҳаракати учун.

download atiflash for mining

Leave a Reply