Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 2021. Дастлабки гуруҳ босқичи. 1 тур. G-гуруҳи. ШЎРТАН-НЕФТЧИ. Ғузор «Марказий» стадиони.22.04.2021й.

Ассалому алайкум азиз ва муҳтарам футбол муҳлислари, жамоамизнинг қадрдон, жонкуяр ишқибозлари!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузор Марказий стадионидан олиб бормоқдамиз.

Бугун «Шўртан» жамоаси Ўзбекистон Coca-Cola Кубогининг  дастлабки босқичининг 1-тури G-гуруҳидан ўрин олган учрашувда Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан беллашади.

Мамлакатимизда коронавирус эпидемияси қайта авж олаётгани сабабли стадионимизда оралиқ масофани сақлаш, ниқоб тақиб ўттириш ва соқлиқни сақлаш борасида қаттий чоралар кўрилган.

Қуйида эътиборингизга учрашув расмийларини таништирамиз.

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов

Ёрдамчи ҳакамлар: Жалгасбай Сарсенов, Бектурсин Канназаров

Заҳира ҳаками: Найим Қосимов

Назоратчи: Исхах Ибрагимов,

ЎзПФЛ комиссари: Владимир Назаров

Бугун «Шўртан» ҳамда «Нефтчи» жамоалари қуйидаги таркибда майдонга тушиб келмоқда:

«Шўртан»: 23. Акмал Раҳимов (С),  4. Шаҳзод Абдибайитов, 6. Элёр Омонжонов, 7. Бекзод Сувонов, 8. Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 11. Асадбек Самариддинов, 14. Акром Баҳромов, 32.Руслан Юлмухаметов, 66.Аҳмед Қобилжонов.

Заҳира:25. Асилбек Бердиалиев, 77.Салоҳиддин Санақулов

«Нефтчи: 1.Машхуржон Мухаммаджонов, 4.Шодиёр Хожиматов, 5.Дарко Станоевич, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Собит Синдаров, 9.Отабек Зокиров (С), 10.Сардор Абдунабиев, 13.Абдулазиз Юсупов, 22.Умар Атхамзода, 33.Тохиржон Шамшитдинов, 71.Руслан Розиев,

Заҳира: 45.Акбар Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 25.Сарвар Солиев, 31.Сайдулло Рахматов, 99.Улуғбек Хошимов.

Бугун «Шўртан» жамоасини Асрор Алиқулов ўрнига U-18 жамоамизнинг тренери Ихтиёр Тогаевич Каримов бошқариб бормоқда.

«Шўртан» – «Нефтчи» баҳсини мезбонлар бошлаб беришди.

Учрашувнинг 8 дақиқаси ўтиб бормоқда. Жамоамиз эҳтиёткорлик билан ҳаракатланмоқда.

Бугун барчангиз билан яна бир ҳушхабар билан бўлишмоқчимиз. «Шўртан» футбол клуби кўп йиллардан бери жамоамизни оёғидан чалиб, оғир вазиятга дучор бўлишимизга асосий сабабчи бўлган Белорисиялик тренерлар олдидаги қарздорлигини бартараф этди!

Шўртан дарвозаси олдида хавфли вазият. Чап қанотдан жарима тўпи белгиланди. Чамаси 30 метрлардан. Ҳимоячиларимиз хавни бартараф этишди.

Шўртан жамоаси ўнг қанотдан жарима тўпини амалга оширмоқда. Ажойиб тўп узатиши ва имкониятдан футболчиларимиз самарали фойдалана олмадилар. Афсус.

19⏱ Шўртан дарвозаси томон чап қанотдан бурчак тўпи амалга оширилди. Жуда хавфли вазият. Лекин ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этди

«Шўртан» – «Нефтчи» учрашувни ойна и жаҳон орқали тўғридан тўғри Dunyo Bo’ylab (UZ) телеканалида томоша қилишингиз мумкин. Бунинг учун мана бу линк орқали ўтишингиз мумкин «Шўртан» – «Нефтчи».

26⏱ Жаҳонгир Қурбонбоев узатган тўпига Бекзод Сувонов зарба берди. Бироқ Машхуржон Муҳаммаджонов тўпни ушлаб олди.

29⏱ Жаҳонгир Қурбонбоев жарима тўпини амалга оширди. Ноаниқ. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

31⏱ Ислом Шодмоновнинг рақиб томон зарбаси. Афсус тўп кипер қўлида.

35⏱Жаҳонгир Қурбонбоев яна бир ажойиб вазиятни кўкка совурди. Унинг зарбаси рақиб дарвозасининг юқорисидан ўтиб кетди.

38⏱ Нефтчи вакиллари жарима зарбасини амалга оширди. Футболчиларимиз хавфни бартараф этишди.

40⏱ Бурчак тўпини қайтараётган вақтда рақибга урилиб кетган дарвозабонимиз Акмал Раҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Раҳимов сафга қайтди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0

Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар таркибдаги ўзгаришлар билан бошлади.

46⏱ 13.Абдулазиз Юсупов ўрнига майдонга Абдуллоҳ Олимов тушган бўлса, 9.Отабек Зокиров ўз ўрнини жамоадоши 99.Улуғбек Хошимовга бўшатиб берди.

48⏱ Фарғоналиклар жарима тўпини амалга оширишди. Ноаниқ.

61⏱ Нефтчи вакиллари чап бурчакга яқин жойдан аутдан тўпни майдонга киритишди. Ҳимоячиларимиз тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Натижада бурчак тўпи. яна чап қанотдан. Дарвозабонимиз тўпни ушлаб олди. Бироқ яна рақиблар билан тўқнашув. Раҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилди. Акмал сафда.

Футболчиларимизда чарчоқ аломатлари кўриниб турибди.

65⏱ Дарвозамиз томон яна бурчак тўпи. Бу сафар ўнг қанотдан. Хавф бартараф этилди.

Аҳмед Қобилжоновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Қобилжонов майдонга қайтди.

69⏱ Нефтчи яна бир бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячиларимиз яхши ҳарката қилишди.

70⏱ Руслан Розиевнинг боши билан дарвозамизга йўллаган зарбаси кучли ва хавфли чиқди. Бахтимизга унга аниқлик етишмади.

71⏱ Бекзод Сувоновнинг зарбасини Мухаммаджонов ушлаб қолди.

Нефтчи ўнг бурчакдан стандарт зарбани амалга оширди. Футболчиларимиз диққатини ҳимояга қаратишга мажбур.

76⏱ Акром Бахромовга рақибга нисбатан қўпол ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилди.

77⏱ Акмал Раҳимовдан ажойиб сейв. Бурчак тўпи фарғоналиклар фойдасига. Раҳимов яна жамоамиз жонига оро кирди.

79⏱ Руслан Юлмухаметов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

84⏱ Шўртан жарима зарбасини амалга оширмоқда. Тўп ёнида Аҳмед Қобилжонов. Зарба қайтарилди. Натижада бурчак тўпини амалга оширмоқда мезбонлар. Бирин кетин зарбалар. Афсус ажойиб имкониятлар мантиқий якунига етказилмади.

87⏱ Акмал Раҳимов жамоамизни яна бир муқаррар голдан сақлаб қолди.

87.Жаҳонгир Қурбонбоев имкониятни бой берди.

88.Ислом Шодмоновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Шодмонов Майдонга қайтди.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилдилди.

90+2⏱ Гоооооол! Шўртан жамоасининг нафақат ушбу ўйиндаги балки бу йилги илк голининг муаллифига Ислом Шодмонов айланди. Бироқ у хурсандлигидан футболкасини ечгани учун сариқ карточка билан жазоланди. Ҳисоб 1:0.

90+3⏱ Ислом Шодмоновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Натижада унинг урнига 77.Салоҳиддин Санақулов майдонга туширилди.

«Шўртан» – «Нефтчи» учрашуви «Оқ бўрилар» ғалабаси билан якун топди.

Биз эса ўз ўрнида жамоамизнинг ғалабаси бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

 

 

 

Navigate the gaming fantasy at Glory's fantasy gaming world , where fantasies take flight.

Leave a Reply