ПРО-ЛИГА 2021. «ШЎРТАН» (Ғузор) – «ОЛИМПИК» (Тошкент). Ғузор «Марказий» стадиони. 12.04.2021йил

Ассалому алайкум, азиз ва қадрли футбол ишқибозлари!

Бугунги матнли он-лайн шархимизни Ғузор «Марказий» стадионидан олиб бормоқдамиз.

Бугун «Шўртан» жамоаси Про-Лиганинг 4-туридан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг «Олимпик» жамоаси билан куч синашади.

Айни пайтда жамоалар чигал ёзди машқларини бажариш билан машғул.

Бугунги учрашувни ойнаи-жаҳон орқали тўғридан-тўғри FUTBOL.TV телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Жамоамизда содир бўлаётган воқеа ва ҳабарларни расмий телеграм каналимизда https://t.me/shurtanpfc ҳам кузатишингиз мумкин.

Қуйида этиборингизга «Шўртан» – «Олимпик» учрашувининг расмийлари ҳамда жамоаларнинг таркибларини ҳавола этамиз.

Бош ҳакам: Хусан Музаффаров (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Баходиров ва Фаррух Йулдашев (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)
Захира ҳаками: Зуфар Элибаев (Карши)

Назоратчи: Бобур Кадиров (Бухоро)
Комиссар: Алишер Файзиев

Жамоамиз бугун кўк рангли лисобда ва қуйидаги таркибда майдонда тўп суради.

«ШЎРТАН»: «Шўртан»: 23. Акмал Раҳимов, 2. Нурали Падаров, 4. Шаҳзод Абдибайитов, 6. Элёр Омонжонов, 7. Бекзод Сувонов, 8. Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 11. Асадбек Самариддинов, 14. Акром Баҳромов, 77.Салоҳиддин Санақулов, 98.Шербек Эшмуродов.

Заҳирадагилар: 25. Асилбек Бердиалиев, 32.Руслан Юлмухаметов, 66.Аҳмед Қобилжонов.

Бош мураббий: Асрор Алиқулов.

«Олимпик» жамоаси бугун майдонда оқ рангли либосда ҳаракатланади.

“Олимпик”:  12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Шохжахон Султонмуродов, 6.Бекзод Шамсиев (с), 9.Темур Мамасидиков, 10.Фаррухбек Мухторов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 14.Бектемир Абдуманнонов, 23.Абдурауф Бўриев, 24.Ҳамидхон Рустамхонов, 99.Муҳаммадали Ғиёсов.

Заҳирадагилар: 13.Хамидулло Абдунабиев, 4.Элдорбек Бегимов, 15.Диёр Рамозонов, 19.Достонбек Турсунов 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Муҳсинжон Норматов, 37.Алишер Одилов.

Жамоа бош мураббийи: Тимур Кападзе

Бугун «Олимпик» таркибида «Шўртан»да кўп йиллар давомида шифокор вазифасида ҳизмат қилиб келган Алишер ака Абдураҳмонов рақибларимизга куч-қувват бағишлаб туради.

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

Шўртан олимпик учрашувини Шўртан – Олимпик. 4 тур линки орқали youtube да томоша қилишигиз мумкин.

5 ⏱ «Шўртан» – «Олимпик» учрашувида ҳисоб очилди. Бектемир Абдуманнонов учрашувдаги биринчи голга муаллифлик қилди. 0:1

7⏱ Элёр Омонжонов қўпол ҳаракатлари учун сариқ карточка билан жазолангани етмагандек. Бунинг учун белгиланган жарима тўпидан рақибларимиз самарали фойдаланиб иккинчи голни ҳам дарвозамизга жойлаб қўйди. Жамоасининг иккинчи голини Абдурауф Бўриев ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 0:2.

8⏱ Гол! Рақибларимиз катта фарқ билан олдинга илгарилаб кетди. 0:3. Гол муаллифи – Отабек Жўрақўзиев.

12⏱ Рақиблар ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширдилар. Ҳимоячиларимиз тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.

Бирин – кетин киритилган кескин голлар жамоамиз футболчиларини гангитиб қўйди.

Асрор Алиқулов футболчиларини руҳлантиришга ва оҳиригача илдам ҳаракатланишга чорламоқда.

Рақибларимиз тўпни тўлалигича ўз назоратига олган.

ШЎртандан илк хавфли вазият. Шербек Эшмуродовнинг тўп узатишига футболчиларимиздан олдин Олимпик дарвозабони етиб келди. Афсус.

26⏱ Шўртан ўнг қанотдан илк бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

Шербек Эшмуродов қўпол ҳаракати учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

«ОМАД» «Шўртан» тарафда бугун!

Озчиликда қолган «оқ бўрилар» бу вазиятдан  чиқиб кетиш имконияти янада мураккаблашди.

38⏱ Акром Бахромов Отабек Жўрақўзиевга нисбатан қўпол ҳаркати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Натижада жарима тўпи рақибларда.

Учрашувнинг 43⏱ ўтиб бормоқда. Ҳисоб 0:3. Тошкентликлар Ғузорикларни анча доғда қолдиришга улгуришган аллақачон. Камига «Шўртан» ҳам озчиликда қолган.

44⏱ Гол!!! Олимпик ўз ҳисобини яна битта голга бойитди. 0:4. Гол муаллифи – Темур Мамасидиков.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим 0:4 ҳисобида Олимпик фойдасига ўз ниҳоясини топди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлимни жамоалар  ўзгаришлар билан бошлади.

Шўртан таркибини 4.Шахзод Абдувайитов тарк этиб, ўрнини 32.Руслан Юлмухаметовга бўшатиб берди.

Олимпик таркибида эса бирданига иккита ўзгариш. 11.Отабек Жўрақўзиев ўз ўрнини 37.Алишер Одиловга бўшатиб берган бўлса, 14.Бектемир Абдуманнонов ўрнига майдонга 15.Диёр Рамозонов тушди.

56⏱Гол! Мухаммадали Ғиёсов жамоасининг 5чи голни олиб келди. Ҳисоб 0:5

Шўртан таркибида ўзгариш. 77.Салоҳиддин Санақулов ўрнига 66.Аҳмед Қобилжонов майдонга тушди.

67⏱ Шўртан дарвозаси томон пенальти!. 11 метрлик нуқта ёнида Алишер Одилов. Унинг тепган тўпини Акмар Раҳимов қайтаришга эришди. Қайтган тўпни Одилов бўш қолган дарвозага жойлаб жамоасининг 6чи голига муаллифлик қилди. Ҳисоб 0:6

69⏱ 6.Бекзод Шамсиев ўрнига майдонга 4.Элдорбек Бегимов майдонга тушди.

71⏱ Нурали Падаров ўйинни тарк этмоқда. Тўпни қўли билан ушлаб олгани учун Падаровга қизил карточка кўрсатилди.

Жарима тўпи «Шўртан» дарвозаси томон!

Фаррухбек Мухторовнинг жарима чизиғимиз ёнидан йўллаган зарбасини Раҳимов ушлаб олди.

74⏱ Элдорбек Бегимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

83⏱ Аҳмед Қобилжоновга сариқ карточка кўрсатилди. Қўпол ҳаракати учун!

Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

«Шўртан» тарихидаги энг йирик мағлубиятни бугунги учрашувда қайд этди. Шўртан – Олимпик – 0:6!

Учрашув ўз ниҳоясига етди.

Leave a Reply