ЎЗБЕКИСТОН ХХХ МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТИ. ПРО-ЛИГА 2021. «ШЎРТАН» (Ғузор) – «БУХОРО» (Бухоро). Ғузор «Марказий» стадиони. 30.03.2021йил.

Ассалому алайкум, азиз ва қадрдон футбол муҳлислари!

Бугун севимли жамоамиз Про-лиганинг 2021 йилги мавсум мусобақасининг 2-туридан ўрин олган учрашувни ўз майдонида ўтказади. Ғузорда бу йилги футбол мавсумини очиш учрашувида «Шўртан» Бухоронинг «Бухоро» жамоаси билан куч синашади.

Онлайн шарҳимизни, ушбу учрашувдан олинган расмлар ва видеолавҳаларини клубимизнинг расмий телеграмм каналида ҳам кузатиб боришингиз мумкин. https://t.me/shurtanpfc  линки орқали телеграмм каналимизга ўтиб уланишингиз ва бизни у ерда ҳам кузатишингиз мумкин.

Жамоалар стадионга аллақачон етиб келишган. Айни пайтда жамоалар ўйинолди кўрсатмаларини олишмоқда мураббийлардан.

Комиссар Бахтиёр Ширинов ўйин тайёргарлигини ва стадионни кўздан кечирди.

Барча учрашувлар тафсилотларини биз билан кўзатиб боришда давом этинг!

Бугунги учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бош ҳакам: Рустам Чориев (Термиз)

Ёрдамчи ҳакамлар: Дамир Искандеров (Нукус), Дилшод Жуманиёзов (Хива)

Заҳира ҳаками: Найим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Исхах Ибрагимов (Нукус)

ЎзПФЛ комиссари: Бахтиёр Ширинов

Эътиборингизга «Шўртан» ҳамда «Бухоро» жамоаларининг  таркибларини ҳам ҳавола этамиз.

«ШЎРТАН»: 23.Акмал Раҳимов (С), 2.Нурали Падаров, 6.Элёр Омонжонов, 8.Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 11.Асадбек Самариддинов, 14. Акром Бахромов, 32. Руслан Юлмухаметов, 34. Шахбоз Жураев, 66. Аҳмед Қобилжонов, 98. Шербек Эшмуродов.

Заҳирадагилар: 25.Асилбек Бердиалиев, 4.Шахзод Абдивайитов, 7.Бекзод Сувонов, 77.Салоҳиддин Санақулов.

Бош мураббий: Асрор Чориевич Алиқулов

«БУХОРО»: 20.Сардор Қобулжонов, 6.Бобур Қосимов, 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов, 13.Амиржон Сафаров, 14.Рустамжон Абдухамидов, 15.Шохрухбек Холматов, 16.Алишер Саноев, 24.Жасурбек Ўринов, 65.Марко Милич, 77.Файзулло Жумонқўзиев.

Заҳирадагилар:1.Раҳат Жапаров, 3.Азамат Исроилов, 4.Миржалол Жумаев, 7.Сухроб Неъматов, 9.Давронбек Исоқов, 18.Қаҳрамон Баходиров, 34.Хакимхон Аламхонов.

Бош мураббий: Даврон Орифович Файзиев.

Ғузор «Марказий» стадионига, севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухородан бир гуруҳ мухлислар ташриф буюришди.

Жамоалар майдонда чигал ёзди машқлари билан машғул.

«Шўртан» – «Бухоро» учрашуви олдидан, мавсум олди очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Сўзга «Шўртан» жамоасининг фаҳрий ҳодимларидан ва муҳлисларидан бири Суюн Ортиқовга сўз берилди.  Суюн Ортиқов жамоамизни янги мавсум билан табриклаб «Шўртан»га омад, зафар ва чиройли ғалабар тилаб, бир қатор фаҳрий муҳлисларни жамоамиз томонидан ажратилган эсдалик совғалари билан тақдирладилар. Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи – Комил Турниязович Халматов ҳам жамоамизни янги мавсум билан қутлаб, жамоамизга яхши тилакларни билдириб ўтди. Жамоалар Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишди. Ундан сўнг, стадионда  давлатимиз мадҳияси янгради ва мавсум очиқ деб эълон қилинди.

«Шўртан» – «Бухоро» учрашувига старт берилди.

Учрашувнинг 6 дақиқаси. Жамоамиз илк бурчак зарбасини амалга оширмоқда. Самарасиз.

Учрашувни «Ёшлик ва Малака кураши»  деб атасак адашмаймиз. Футболчиларимизга рақиб олдида  бироз ишонч ва қатъийлик етишмаяпти. Шундай бўлсада, ўйин тенг курашлар остида ўтмоқда.

Жамоамизда навбатдаги бурчак тўпи. Бу сафар ўнг қанотдан. Қурбонбоев тўп оширмоқда. Нурали Падаров ҳимоячилар қайтарган тўпга етиб келишга улгурмади. Афсус.

«Оқ бўрилар» Бухороликлар босими остида қолиб кетиб ҳимояланишга ўтди.

Бухоро жамоаси вакиллари чап қанотдан бурчак зарбасини амалга оширмоқда. Ҳимоячиларимимз тўпни қайтаришга эришди. Қайтган тўпга зарба берилди. Ноаниқ.

Учрашувнинг 20 дақиқаси ўтиб бормоқда. «Шўртан» жамоасининг таркибини аксарияти ёш футболчилар ва Про-Лигада дебютантлик қилаётгани жамоамизнинг ўйинида ҳам сезилиб қолмоқда.

Элёр Омонжоновга тиббий ёрдам кўрсатилди. У сафга қайтди.

Учрашув аста-секинлик билан тенг курашлар остига ўтиб бормоқда.

31 дақиқа. Бухоро футболчилари навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди. Шавкат Саломовнинг ўнг бурчакдан етказилган тўпини Бош ҳакам бекор қилди. Жамоамиз жарима майдончаси ичида футболчиларимизга қўпол ҳаракатлар содир этилгани боис. Иккинчи уринишда ҳимоячиларимиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориши. Ва энди қарама-қарши бурчакдан стандарт вазият тақдим қилинди рақибларимизга. «Оқ бўрилар» бу сафар ҳам хавфни бартараф этишга эришди.

Файзуллабек Жуманқўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Дарвозамиз томон жарима тўпи белгиланди. Жарима майдончамиз чизиғи ёнидан Шавкат Саломов томонидан амалга оширилган стандарт тўпини дарвозамиз тўсини ёнидан ўтиб кетди.

40* Шўртан жамоаси ҳужуми тўхтатилди. Ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди қанот ҳаками.

Ислом Шодмоновда ҳисобни очиш учун ажойиб вазият. Аммо Шодмонов бу имкониятдан фойдалана олмади.

43* Бухоро футболчиси йиқитилган деб топилгани учун  Қурбонбоевга сариқ карточка кўрсатилди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. «Шўртан» – «Бухоро» учрашувининг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0

Иккинчи бўлим бошланди.

46* Бухоро вакиллари жарима тўпини амалга оширишди. Шавкат Саломовнинг белгиланган нуқтадан ҳаволатиб етказилган тўпига Марко Милич  боши билан зарба берди. Ноаниқ.

51* Алишер Саноевга тиббий ёрдам кўрсатилди. Шавкат Саломов жарима тўпини амалга оширди. Бухоро вакиллари дарвозамизни забт этишди. Бироқ бош ҳакам голни ҳисобга олмади. Сабаби гол дарвозабонимизга кўрсатилган қўпол ҳаракатлар эвазига ўтказилган эди. Ҳисоб 0:0

54* учрашув табора қизғинлашмоқда. Жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми афсуски самарасиз якунланди.

58* Бухоро таркибида ўзгариш. 77.Файзулло Жуманқўзиев ўрнига 3.Азамат Исроилов майдонга туширилди.

65* Шўртан таркибида илк ўзгариш. 11.Асадбек Самариддинов ўрнига 7.Бекзод Сувонов майдонга туширилди.

67* дақиқа. Қурбонбоевга қарши қўпол ўйнагани учун 6.Бобур Қосимовга сариқ карточка кўрсатилди. Натижада белгиланган жарима зарбасини Элёр Омонжонв амалга оширди. Ноаниқ ва самарасиз!

69* дақиқа. Бухоро таркибида навбатдаги ўзгариш. 10.Шавкат Саломов ўрнига 9.Давронбек Исоқов майдонга тушди.

70* Элёр Омонжонов қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан жазоланди.

72*. Бухоро жамоаси вакиллари бирин-кетин  бурчак зарбаларини амалга оширди. Орада Ислом Шодмоновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

74* ШЎРТАН  – БУХОРО учрашувида ҳисоб очилди. Гол муаллифи Рустамжон Абдухамидов. 0:1

78* Бобур Қосимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

79⏱ Бухоро жамоасида ўзгариш 13.Амиржон Сафароф ўрнига 7.Сухроб Неъматов майдонга тушди.

Жаҳонгир Қурбонбоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 32.Руслан Юлмухаметов ўрнига Санақулов Салоҳиддин майдонга туширилди.

85* Жамоамиз бурчак зарбасини амалга оширди. Самарасиз. Бекзод Сувоновда яхши имконият бор эди. Афсус!

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90+1 Давронбек Исоқовга ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка кўрсатилди.

Санақуловнинг зарбасини Сардор Қабулжонов ушлаб қолди.

учрашув ўз ниҳоясига етди. Шўртан – Бухоро учрашуви : ҳисобида рақибларга бой берилди.

Leave a Reply