Ассалому алайкум азиз ва қадрдон муҳлислар!
Бугун сайтимизда он-лайн шархимизни айрим сабабларга кўра кечиктирганимиз учун Сиз азизлардан узр сўраймиз.
Бугун севимли “Шўртан” жамоамиз футбол бўйича Ўзбекистон ПРО-Лига мусобақасининг якуний 20-тур учрашувида Самарқанднинг “Динамо” билан ўзаро куч синашмоқда.
Таркибларни таништириб ўтамиз.
«ШЎРТАН»: 16.Акмал Раҳимов, 5.Элбек Отақулов, 9.Худоёрхон Сағдуллаев, 14.Шокир Йўлдошев, 17.Элёр Омонжонов, 19.Шербек Эшмуродов, 24.Бекзод Сувонов, 27.Ислом Шодмонов, 18.Самандар Шодмонов (с), 34.Шахбоз Жўраев, 97.Фахриддин Алимов.
Заҳира: 1.Асадуллахон Полвонов, 21. Ислом Бойсариев, 22.Сардор Садуллаев, 45. Ислом Зоиров, 57.Шахобиддин Самадов, 70.Тохир Қурбонов, 75.Шерали Расулов, 77.Слохиддин Санақулов, 85.Асадбек Самариддинов.
Жамоа бош мураббийи: Асрор Алиқулов
«ДИНАМО»: 30.Фарҳод Раҳматов, 5.Аваз Агалиев, 8.Элдор Бойматов, 10.Амиржон Сафаров, 11.Дамир Темиров, 14.Андрей Сидоров, 19.Обид Жўрабоев ( С ), 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 26.Комил Шарофутдинов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 78.Ойбек Нурматов.
Захира: 1.Эркин Жабборов, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 7.Суҳроб Нуруллоев, 17.Шарофутдин Шобиров, 20.Шаҳбоз Нуриддинов, 20.Шахбоз Нуриддинов, 39.Акмал Козимов, 44.Искандар Сиддиқжонов, 80.Жавлонбек Маликов, 95.Азим Мирзаев.
Жамоа бош мураббийи: Жасур Ҳамроев
Жамоамиз бугун майдонда кўк либосда, “Динамо” футболчилари эса оқ рангли либосда ҳаракат қилишмоқда.
Уйин бошланишидан олдин футбол юлдузи – Диего Армандо Марадона вафоти муносабати билан, уни ҳотирлаш мақсадида 1-дақиқалик сукут сақланди.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун яхши имкониятлар бор эди. Аммо ушбу имкониятлардан унумли фойдалинилмади. Учрашувнинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобида ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлим бошланди.
«Шўртан» дарвозаси томон 20 метрлар узоқликдан жарима тўпи белгиланди. Ноаниқ. Хавф бартараф этилди.
Иккинчи бўлимни жамоамиз сафида ўзгаришлар билан бошлади. 9.Худоёрхон Сагдуллаев ўрнига майдонга 21.Ислом Бойсариев майдонга тушган бўлса. 14.Шокир Йўлдошев ўрнига 22.Сардор Саъдуллаев майдонга тушди.
Гол! 51 дақиқа. Учрашувда ҳисоб очилди. 10.Амиржон Сафаров ҳимоячилармизни доғда қолдириб, Акмал Раҳимовга ҳам имконият қолдирмади. 0:1.
Бугун жамоамиз заҳирасининг аксарияти ёш футболчилар. Турли сабабларга кўра асосий таркиб футболчиларимиз бугунги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлишди. Асрор Алиқулов ёш футболчиларни майдонга туширишга мажбур бўлди.
57 дақиқа. Фаҳриддин Алимов рақиб томонидан қўпол тарзда тўхтатилди. Натижада оғир жароҳат олди шекилли. Унга кўрсатилагн тиббий ёрдамдан сўнг майдонга тушмасдан уни алмаштириш зарурлигини кўрсатишди тиббиёт ҳодимларимиз.
Унинг ўрнига 58 дақиқада 85.Асадбек Самариддинов майдонга туширилди.
«Оқ бўрилар» «шерлар» босими остида қолиб кетди. Жамоамизда тажрибали футболчилар танқислиги сезилиб турибди.
66 дақиқа. Самарқанд таркибида ўзгариш. 78.Ойбек Нурматов ўрнига майдонга 20.Шабоз Нуриддинов майдонга туширилди.
72 дақиқа. Асадбек Самариддиновнинг зарбасини Фарход Раҳматов ушлаб олди.
76 дақиқа. Ислом Шодмонов ўнг қанотдан жарима тўпини амалга оширди. 85.Асадбек Самариддиновнинг боши билан берилган зарбасига аниқлик етишмади.
«Динамо» таркибида навбатдаги ўзгариш. 14.Андрей Сидоров ўрнига 17.Шарафиддин Шобиров майдонга тушди.
80 дақиқа. Динамо футболчиси – 21.Муҳаммадали Хамралиев қўли билан ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.
82 дақиқа. Гооооол! Асадбек Самариддиновнинг ўнг қанотдан оширган тўпига Бекзод Сувонов аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 1:1.
85 дақиқа. «Шўртан» таркибида ўзгариш. 27. Ислом Шодмонов ўрнига майдонга 77.Салоҳиддин Санақулов майдонга туширилди.
89 дақиқа. Гол! Шоҳруҳбек Абдурахмонов Амиржон Сафаров билан тандемда ажойиб комбинация уюштириб Самарқандликларни олдинга олиб чиқди. 1:2.
Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.
Жамоамизда ўзгариш. 24.Бекзод Сувонов ўрнига 45.Сардор Садуллаев майдонга тушди.
«Динамо» таркибида ҳам ўзгариш. 34.Шоҳруҳбек Абдурахмонов ўрнига майдонга 20.Шаҳбоз Нуриддинов майдонга тушди.
«Шўртан» – «Динамо» учрашуви 1:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.
Соғ бўлинг, саломат бўлинг! Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!