Ассалому алайкум, азиз ва қадрли футбол ишқибозлари!
Бугунги матнли он-лайн шархимизни Ғузор «Марказий» стадионидан олиб бормоқдамиз.
Бугун севимли жамоамиз Про-Лиганинг 13-туридан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг «Оқтепа» жамоаси билан куч синашади.
Жамоалар чигал ёзди машқларини билан машғул.
Қуйида этиборингизга «Шўртан» – «Оқтепа» учрашувининг расмийлари ҳамда жамаолар таркибларини ҳавола этамиз.
Бош ҳакам: Илья Илин.
Қанот ҳакамлари: Акмал Ғиёсов ва Александр Буров
Захира ҳаками: Дониёров Элнур.
Назоратчи: Бобур Қодиров.
Комиссар: Владимир Назаров
Жамоамиз бугун кўк рангли лисобда ва қуйидаги таркибда майдонда тўп суради.
«ШЎРТАН»: 16.Акмал Раҳимов, 2.Нурали Падаров, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 10.Маъруф Муродов, 14.Шокир Йўлдошев, 17.Элёр Омонжонов, 18.Самандар Шодмонов (с), 19.Шербек Эшмуродов, 27.Ислом Шодмонов, 85. Асадбек Самариддинов.
Заҳирадагилар: 1.Асадуллахон Полвонов (2001), 5.Элбек Отақулов, 8. Шамсиддин Сагдуллаев, 9.Худоёрхон Сагдуллаев, 11.Жасур Холтўраев, 21. Ислом Бойсариев, 28.Санжар Тўрақулов, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 77. Салоҳиддин Санақулов.
«Оқтепа» жамоаси бугун майдонда оқ-қизил рангли либосда ҳаракатланади.
“Оқтепа”: 13.Равшанбек Ягудин, 3.Жавоҳир Батиёров, 7.Опек Самуел, 8.Сардор Жаҳонов, 11Тимур Ҳакимов, 15.Жаъфар Исмоилов, 19.Жамшид Юсупов (с), 20.Самандар Очилов, 21.Достон Баҳромов, 26.Мўйдинжон Мамазулунов, 77.Зафар Тўраев.
Заҳирадагилар: 16.Жамолиддин Ҳикматов, 10.Исломжон Исмоилов, 14.Диёр Жалолиддинов, 23.Владислав Фомин, 30.Мардон Абдуллаев.
Жамоа раиси: Алишер Шоғуломов
Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.
Учрашувнинг 3 дақиқкаси. Жамоамиз ўнг қанотдан бирин-кетин иккита бурчак тўпини амалга оширди. Самарасиз.
Мўйдин Мамазулуновнинг дарвозамиз томон йўллаган зарбаси ноаниқ.
7⏱ Гол! Учрашувда ҳисобни меҳмон жамоаси очиб берди. Зафар Тўраев жамоасининг навбатдаги ҳужумини гол билан якунлади. 0:1.
10⏱ Жамоамиз ўнг қанотдан навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Ҳаволатиб етказилган тўпга Олим Каримов боши билан зарба берди. Хавфли аммо ноаниқ.
Жамоалар очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.
13⏱ Самандар Шодмонов ноаниқ тўп узатиши билан жамоамизнинг бошлаган чиройли ва хавфли ҳужумини бузди-қуйди.
Тўп ўзатишда тез-тез йўл қуйилаётган хатолар эвазига жамоамиз тўп назоратини йўқотмоқда. Бу мезбонларга қимматга тушиши мумкин. Жамоамиз бугунги учрашувда ғалаба қозониши ва пешқадамликни қўлга олиши зарур.
«Оқтепа»ни ҳорижлик мураббий бошқариб бормоқда.
Мураббий ўзининг тилида кўрсатмалар бермоқда.
Шўртан жарима тўпини амалга оширди. Рақиб ҳимоячилари тўпни дарвоза яқинидан узоқлаштирди.
25⏱ Зафар Тўравевнинг зарбаси ўта хавфли чиқди. Бахтимизга ноаниқ
28⏱ Шўртан чап қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Рақиб ҳимояси яхши ҳаракатланмоқда.
29 ⏱ Асадбек Самаридиинов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Жамодошларидан тўпни қабул қилиб рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Равшанбек Ягудин жамоасини муқаррар голдан асраб қолишга эришди.
Шокир Йўлдошевнинг зарбасига ҳам аниқлик етишмади.
32⏱ Ислом Шодмоновнинг тўп узатишига рақиб дарвозабони тўпурарларимиздан олдинроқ етиб келди. Аттанг.
Жамоамизга омад етишмаяпти. Оқ бўриларнинг уринишлари ва ҳужумлари ўз самарасини беришига умид билдирамиз.
Учрашувнинг 40 ⏱ ортда қолиб бормоқда. Жамоамиз ҳужумларига мантиқий якунига еткалмай қолаяпти. Рақиблар ҳимояланиш билан бир-қаторда тезкор қарши ҳужумга ўтишга ҳам ҳаракат қилишмоқда.
Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.
Шўртан – Оқтепа учрашувининг 1-бўлими 0:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди
Иккинчи бўлимни иккала жамоа ҳам таркибларидаги ўзгаришлар билан бошлади.
Шўртан жамоаси таркибида 85 рақам остида тўп сурган Асадбек Самариддинов ўрнига 11.Жасур Холтўраев майдонга туширилди. Оқтепа жамоасида ҳам ўзгариш амалга оширилди. 15.Жаъфар Исмоилов ўрнига 30.Мардон Абдуллаев майдонга тушди.
Меҳмонлар футболчиси – 19.Жамшид Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилди. футболчи майдонга қайтди.
Рақибларимиз тўп тегиб текканидан ҳам тиббий ёрдам «кутиб» вақтни чўзишга ҳаракат қилишмоқда.
Бунинг учун Илья Ильин оғзаки огоҳлантирди «Оқтепа» жамоаси вакилларини
52⏱ Рақиблар таркибида навбатдаги ўзгариш – 1жамоа сардори 19.Жамшид Юсупов ўрнига майдонга 10.Исломжон Исмоилов майдонга туширилди.
54⏱ 26.Мўйдин Мамазулунов Нурали Падаровганисбатан қўпол ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатилди.
Оқ бўриларнинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунланмоқда.
Рақиб футболчиларининг яна бири тўп текканидан майдонга йиқилди.
Шўртан таркибида ўзгариш. 10.Маъруф Муродов ўрнинга 9.Худоёрхон Сагдуллаев ҳамда, 19.Шербек Эшмуродов ўрнига 5.Элбек Отақулов Майдонга туширилди.
60⏱ Худоёрхон Сагдуллаев жарима тўпини амалга оширди. Чамаси 25 метрлардан. Рақиб дарвозабони тўпни ишғол қилишга эришди.
61⏱Рақибларда ҳам ўзгариш. 77.Зафар Тўраев ўрнига 23.Владислав Фомин майдонга тушди.
66⏱ Ўзгариш. 26.Мўйдин Мамазулунов ўрнига 14.Диёр жалолиддинов майдонга тушди.
Оқтепа дарвозабони аъло даражада ҳаракат қилмоқда. Шўртан футболчиларининг ҳаракатлари эса бесамар якунланмоқда.
Жамоамиз ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Рақиб ҳимоячилари хушёрликни оширди. Тўпни қайтариш жараёнида меҳмонлар футболчиси жароҳатланди шекилли. Самуэль Опехга тибий ёрдам кўрсатишди ҳодимларимиз. Легионер майдонга қайтди соғ-саломат
Жамоамизнинг уринишлари ва ҳаракатларини ёмон деб бўлдмайди. Аммо уларга аниқлик етишмаяпти.
78⏱ Худоёрхон Сагдуллаев жамоамизнинг навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Хавфли вазият. Аттанг Ягудин яна фаол ҳаракатланди ва жамоасини голдан сақлаб қолди.
78⏱ Жамоамиз таркибида сўнгги ўзгаришлар. 17.Элёр Омонжонов ўрнига 29.Жаҳонгир Қурбонбоев ҳамда 18.Самандар Шодмонов ўрнига 21.Ислом Бойсариев майдонга тушди.
Рақиблар вақтни чузишга ҳаракат қилишмоқда. Яна бир рақимизнинг оёғига тўп қаттиқ тегиб кетди шекилли. Жавоҳир Бахтиёров тиббий ёрдам талаб қилиб қолди. Натижада унинг дарди фақатгина сув ичиб олиш эканлиги аниқланди. футболчи сувини ичиб майдонга қайтди.
Энди тошкентликларнинг оёқ кийимларининг боғичлари бўшаб қолганлиги учун танаффус эълон қилинди.
Муаммолар бартараф этилди шекилли. Яна футболга қайтамиз.
Рақиб жарима майдонининг ўнг чизиғи ёнида ҳужумимиз қўпол тарзда тўхтатилди. Натижада жарима тўпи. Жаҳонгир Қурбонбоевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
Рақиблардан бирига яна тиббий ёрдам зарур бўлиб қолди. Бу сафар ростдан ҳам ьиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Қоши Самандар Очилов боши боғланган ҳолда майдонга қайтди.
Оқтепанинг футболчиларининг дарди оғир шекилли. Яна биттаси майдонда ётиб олди. Энди дарвозабон тўпни томоша қилиб турибди. Натижада бу ҳаракати учун сариқ карточка билан тақдирланди.
Учрашув ўз ниҳоясига етди.
«Шўртан» ўз майдонида илк бор мағлубиятга учради. «Шўртан» – «Оқтепа» – 0:1.
Сиз азиз ва қадрли муҳлисларга эса бизни кузатиб борганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
Соғ бўлинг саломат бўлинг!