Про-Лига 2020. 9-тур. «Шўртан» (Ғузор) – «Зомин» (Жиззах). 30.09.2020й.

Ассалому алайкум, азиз ва қадрдон футбол мухлислари!

Сиз билан яна ғойибона учрашувимиздан мамнунмиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда бугунги матнли он-лайн шарҳимизни бошлаймиз.

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган учрашувлардан бири бугун Ғузорнинг «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда севимли «Шўртан» жамоамиз Жиззахнинг «Зомин» жамоаси билан куч синашади.

«Шўртан» – «Зомин» учрашувини қуйидаги Тошкентлик расмийлар кузатиб бошқариб борадилар:

Бош ҳакам: Фаррух Янсупов.

Ёрдамчилар: Хусниддин Баҳодиров ва Ойбек Каллахўжаев

Захира ҳаками: Наим Қосимов

Назоратчи: Набижон Рўзимов

Комиссар: Ойбек Юнусов

Жамоамиз бугун майдонда кўк, рақибимиз эса оқ либосда майдонда тўп сурадилар.

Оқ бўрилар бугунги учрашувни қуйидаги таркибда бошлаб олишади.

«ШЎРТАН»: 16.Акмал Раҳимов, 2.Нурали Падаров, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 9.Худоёрхон Сағдуллаев, 14.Шокир Йўлдошев, 17.Элёр Омонжонов, 18.Самандар Шодмонов (с), 19.Шербек Эшмуродов, 24.Бекзод Сувонов (2001), 27.Ислом Шодмонов.

Заҳирадагилар: 1.Асадуллахон Полвонов (2001), 5.Элбек Отақулов, 10.Маъруф Муродов, 11.Жасур Холтўраев, 22.Сардор Саъдуллаев, 28.Санжар Турақулов, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Шахбоз Жўраев, 97.Фахриддин Алимов.

Жамоа бош мураббийи: Асрор Алиқулов

Меҳмонлар жамоаси таркиби билан ҳам танишинг!

«ЗОМИН»: 12. Жавоҳир Комилов, 2.Озодбек Ражабов (2002), 4.Элдор Каримов (с), 5.Дониёр Умаров, 7.Дилшод Хушбақов, 8.Отабек Аҳмаджонов, 10.Жонибек Кучимов, 11.Роббим Хасанов, 17.Абдумўтал Турсунқулов, 20.Асилжон Мансуров, 21.Марадонна Сафаров.

Заҳирадагилар: 1.Исломжон Асролов, 3.Миржалол Суюнов, 6.Шерзод Жалилов, 9.Лутфулла Файзуллаев, 14.Муҳаммад Норбоев, 22.Фаррух Хожибеков, 23.Бобуржон Исроилов.

Жамоа бош мураббийи: Жаҳонгир Абдурашитов

Жамоалар майдонга тушишга шай бўлиб туришибди. Стадионда ПФЛ мадҳияси садолари янграмоқда

Бизни расмий телеграм @shurtanpfc каналимизда ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Учрашувдаги голли вазиятларнинг видеолавҳаларини эса you-tube каналимизда томоша қилишингиз мумкин.

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

Кураш асосан майдон марказида кечмоқда. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаркатланишмоқда.

Шокир Йўлдошевга нисбатан қўпоолик. Натижада Шокир чап қанотдан жарима тўпини амалга оширди. рақиб дарвозабони тўпни қайтарди.

7⏰ Шокир Йўлдошев дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолиб кетди аммо имкониятдан самарали фойдалана олмади.

13⏰ Ислом Шодмоновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. Рақиб дарвозабони тўпни ушлаб олди ва жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

19⏰ Худоёрхон Сағдуллаев ўнг қанотда рақиб томон йиқитилди. Натижада Жарима тўпи. Сағдуллаев ижросидаги жарима тўпи ноаниқ амалга оширилди.

Қарши ҳужум. Жамоамиз вакиллари хавфни бартараф этдилар.

Самандар Шодмоновдан тўпни қабул қилишга Йўлдошевга халақит қилишди. Натижада бурчак тўпи. Шокир Йўлдошевнинг чап бурчакдан оширган тўпини рақиб дарвозасига жойлаб қуядиган футболчимиз топилмади.

Навбатдаги бурчак тўпидан ҳам жамоамиз вакиллари самарали фойдалана олмадилар.

Қисқамудддатли чанқоқбосди танаффус эълон қилинди.

26⏰ Жамаолар ўйинни давом эттиришмоқда.

Иккала жамоа ҳам майдонда анча секин ҳаркаталанмоқда. Учрашув суратини қизиқарли деб бўлмайди.

32⏰ Рақиб жарима майдончасига ёриб кирмоқчи бўлган Бекзод Сувоновнинг оёғи остида ётиб олиб симуляция ишлатган рақиб футболчисига «тиббий ёрдам » кўрсатилди. Ҳакам ҳам футболчининг бу ҳаракатларида симулятив характерни кўрмади шекилли.

36⏰Худоёрхон Сағдуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячилар жарима майдонларидан узоқлаштирдилар.

38⏰ Худоёрхон Сағдуллаев жамоадошларидан тўпни қабул қилиб жуда қулай вазиятга чиқиб олди. Аммо деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

Тан олиш керак бугун жамоамиз вакилларинг ўйини анча-мунча қовушмаяпти.

10 дан ортиқ голли вазиятларни бой беришмоқда оқ бўрилар.

Шокир Йўлдошевнинг ҳаракатлари…………

Зомин вакиллари дастлабки бурчак тўпини амалга оширишди. Самарасиз.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Шокир Йўлдошев аҳири гол урди аммо у ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда. Афсус!

Шўртан – Зомин учрашувнинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлим бошланди.

46⏰ Жасур Холтўраев бум-бўш дарвозани ишғол этишни уддасидан чиқолмади.

47⏰Гоооол! Жасур Холтўраев учинчи уриниши ва ниҳоят узоқ кутилган гол. Ҳисоб очилди 1:0. Бундан бир неча сония аввал оффсайддан ҳам гол урган Холтўраев бу сафар хатосини тўғирлашга эришди. Дарвозабондан қайтган тўпни секингина рақиб дарвоза тўрига жойлаб жамоани олдинга олиб чиқди.

Айтганча, Жасур Холтўраев иккинчи бўлим бошидан 24.Бекзод Сувонов ўрнига майдонга туширилган эди.

52⏰ Гооооол! Худоёрхон Сағдуллаев Холмуродовдан тўпни қабйл қилиб чамаси 18 метрлардан рақиб дарвозасинг узоқ ўткир бурчакини аниқ мўлжалга олди ва жамоамизнинг бугунги учрашувдаги иккинчи голига муаллифлик қилди. 2:0.

58⏰ Жасур Холтўраев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб олди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ.

59⏰ Жамоамиз таркибида ўзгариш. 9.Худоёрхон Сағдуллаев ўрнига 10Маъруф Муродов ҳамда 17.Элёр Омоножонов ўрнига 29.Жаҳонгир Қурбонбоевлар майдонга туширилдилар.

Жамоамиз вакиллари кетма-кет бурчак тўпларини амалга оширишди. Аммо жамоамиз вакилларига ҳудди омад етишмаётгандек. Рақиб дарвоза ёнидаги бўлиб ўтаётган воқеалар ақлга сиғмаяпти.

Гоооооол! 63⏰Нурали Падаров узоқдан тўпни қабул қилиб олиб ҳотиржамлик билан рақибга имкон қолдирмади ва жомамизнинг 3чи голини Зомин дарвозасига жойлаб қуйди. 3:0

Гооооооол!65⏰ Жасур Холтўраев узоқ зткир бурчакни аниқ нишонга олиб ўзининг номига дубльни ёзиб қўйди. 4:0

69⏰Рақиб дарвозбонига тиббий ёрдам кўрсатилди. Унинг ўрнига майдонга 1.Исломжон Асролов майдонга туширилди. Бундан ташқари Зомин таркибида яна бошқа ўзгаришлар ҳам бўлди.

7.Дилшод Хушбақов ўрнига 9.Лутфулло Файзуллаев майдонга тушди.

70⏰ 16. Акмал Раҳимов ўрнига 1.Асадуллахон Полвонов ҳамда 14.Шокир Йўлдошев ўрнига 22.Сардор Саъдуллаев майдонга туширилди.

73⏰ Гоооол! Жасур Холтўраевдан хет-трик ва жамоамизнинг 5 голи.

76⏰ Гооооол! Жасур Холтўраев икки нафар ҳимоячининг  ўртасидан қочиб жамоамизнинг 6голига муаллиқлик қилди. Холтўраевда покер.

78⏰. Гол! Зомин ҳисобни қисқартирди. Муҳаммад Норбоев тўпни дарвозабонимиз устидан ошириб дарвозамизга жойлаб қўйди. 6:1

Учрашувда голли вазиятлар ҳам голлар ҳам кўп бўлишига қарамай ўйин сурати жуда зерикарли.

86⏰ Сардор Саъдуллаевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

87⏰ Жасур Холтўраев бугунги учрашувда 5голини уриши мумкин эди. Унга аниқлик етишмади.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 вдақиқа қўшиб берилди.

90+2⏰ Жасур Холтўраев пента-трик қайд этди. Шўртан-Зомин учрашувидаги ўзининг 5 5 голини ва жамоамизнинг 7 голини уриб тўпурарлар ўртасида пешқадамликка эришди.

Учрашув ўз ниҳоясига етди. Сиз азизлар билан эса хайрлашмаймиз ва бизни кузатишда давом этинг деб қоламиз.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Leave a Reply