«ШЎРТАН» (Ғузор) – «ДИНАМО» (Самарқанд). Про-ЛИГА. 7-ТУР. 18.09.2020 йил. Ғузор «Марказий» стадиони.

Ассалому алайкум азиз ва қадрдон муҳлислар!

Сиз билан яна ғойибона учрашишдан мамнунмиз!

Бугун севимли “Шўртан” жамоамиз футбол бўйича Ўзбекистон  ПРО-Лига мусобақасининг  навбатдаги 7-тур учрашувида “Динамо” билан ўзаро куч синашади.

Асрор Алиқулов бошчилигидаги Ғузорликлар бу сафар Самарқанднинг “Динамо” жамоасини меҳмон қилишади. Мазкур учрашув 2020 йилнинг 18-сентябрь куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” стадионида соат 17:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз!
Футбол мухлисларини ушбу қизиқарли учрашувга UzReport TV ва Futbol TV телеканаллари жонли эфирда ҳамда расмий телеграмм каналимиз https://t.me/shurtanpfc да онлайн тарзда кузатишингиз мумкин!
Бугун  “Шўртан” оқ, “Динамо” эса кўк рангдаги либосларда майдонда тўп суришади.
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар :
Бош ҳакам: Рустам Чориев (Термиз),
Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов (иккаласи ҳам Жиззах шаҳридан.
Захира ҳаками: Артём Калинин (Қарши)
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)
Комиссар: Бекзод Арипов (Тошкент)

Эътиборингизга «Шўртан» – «Динамо» таркибларини ҳавола этамиз.

«Шўртан»: 25.Мирзоҳид Маматхонов, 2.Нурали Падаров, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 10.Маъруф Муродов, 14.Шокир Юлдашев, 17.Элёр Омонжонов, 18.Самандар Шодмонов, 19.Шербек Эшмуродов, 27.Ислом Шодмонов, 85.Асадбек Самариддинов.

Захира: 1.Асадуллахон Полвонов, 5.Элбек Отақулов, 8.Шамсиддин Сагдуллаев, 9.Худоёрхон Сагдуллаев, 11.Жасур Холтўраев, 24.Бекзод Сувонов, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Шаҳбоз Жўраев, 97.Фаҳриддин Алимов.

Бош мураббий: Алиқулов Асрор Чориевич.

«Динамо»: 1.Эркин Жабборов, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 5.Аваз Агалиев, 6.Бобур Қосимов, 7.Суҳроб Нуруллоев, 9.Жаҳонгир Аҳмадов, 19.Обид Жўрабоев, 26.Комил Шарофутдинов, 27.Азамат Алланиязов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 78.Ойбек Нурматов.
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 2.Бекзоджон Аҳмаджонов, 8.Элдор Бойматов, 10.Амиржон Сафаров, 11.Дамир Темиров, 14.Андрей Сидоров, 17.Шарофутдин Шобиров, 20.Шаҳбоз Нуриддинов, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.

Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишди.

Учрашувни меҳмон жамоа бошлаб берди.

Эслатиб ўтамиз,  Ғузор «Марказий» стадионида бўлиб ўтаётган «Шўртан» – «Динамо» учрашувини тўғридан-тўғри жонли эфирда  Futbol TV телеканалида кузатишингиз мумкин.

Жамоамиз дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Аваз Агалиев ижро этди. Нураи Падаров жамоамиз жонига оро кирди.

Самарқандликлар мезбонларга нисбаттан фаолроқ ҳаракат қилишмоқда.

«Шўртан» ҳимояланмоқда.

Учрашувнинг 13 дақиқаси ўтиб бормқда. Жамоалар асосан майдон марказида курашишмоқда.

14⏱ Самандар Шодмоновдан тўпни қабул қилиб олган Холмуродов жарима майдончасига кириб тўпга зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб жарима майдончасини тарк этди.

16⏱Элбек Омонжонов қўпол ҳаракатлари учун оғзаки огоҳлантирилди.

19⏱ Шербек Эшмуродовнинг ҳимояланиш жараёнида Суҳроб Нуриллоевни йиқитди. Натижада жарима тўпи. Жаҳонгир Аҳмедовнинг белгиланган нуқтадан йўллаган зарбасини ҳимоячиларимиз бартараф этишди.

Самарқандликлар босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.

22⏱ Ислом Шодмоновга нисбатан рақиб жарима майдончаси ёнида қўполлик ишлатилди. 26 метрлардан белгиланган жарма тўпини Олим Каримов амалга оширди. Эркин Жабборов тўпни ушлаб олди.

Қарши ҳужум. Динамо яна жарима тўпини амалга оширди. Ўта хавфли вазият. Хаводан етказиб берилган тўпни Жаҳонгир Аҳмедов дарвозамиз томон йўллади. Унинг зарбаси кучли чиқди ва бахтимизга ноаниқ.

Сергей Лушан қуюшқонидан чиқмоқда. Тарбияланувчиларининг ҳаракатидан норози эканлигини ошкор этмоқда.

29⏱. Жаҳонгир Ахмедов Самандар Шодмоновга нисбатан қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан «рағбатлантирилди»

Тўпни кўпроқ меҳмонлар назорат қилаётганини таъкидлаш жоиз.

Ҳозирча «оқ бўрилар» рақиб дарвозаси томон йўл топиша олишмаяпти. Аммо умид қиламизки жамоамиз бунинг уддасидан албатта чиқади.

34⏱. Рақиб жарима майдончасига ёриб кираётган Шокир Йўлдошевни Комил Шарофуддинов қўпол тарзда тўхтатди. Натижада Самарқандлик футболчига сариқ карточка кўрсатилди ва меҳмонлар дарвозаси томон 20 метрлик нуқтадан жарима тўпи белгиланди. Йўлдошев ушбу вазиятни кўкга совурди. Афсус.

Шоҳрухбек Абдурахмоновнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Маматхонов ушлаб қолди.

40⏱ Гол! Ҳимоячиларимиз ҳамда дарвозабонимизнинг қўпол ҳатоси туфайли «Шўртан» дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Учрашувда ҳисоб очилди. Гол муаллифи – Ойбек Нурматов.

43⏱ Хавфли вазият! Ҳимоячиларимиз яна бир қўпол хатога йўл қуйишди. Бунинг бадали гол бўлиши мумкин эди. Аммо Азамат Алланиёзовнинг зарбаси бахтимизга ноаниқ чиқди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиа қўшиб берилди.

Шўртан – Динамо учрашувининг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлим жамоалардаги ўзгаришлар билан бошланадиган бўлди.

Динамо таркибида тўп сурган 7.Суҳроб Нуриллоев ўрнига 20.Шахбоз Нуритдинов (2001) майдонга тушди.

Шўртан таркибида 85Асадбек Самариддинов ўрнига 11.Жасур Холтўраев майдонга туширилди.

Жамоамиз ҳозирча тўпни назорат қилишмоқда.

51⏱. Жамоадошларимиз бошлаган ҳужумини гол билан якунлаша олмади. Бирин-кетин амалга оширилган бурчак тўплари ҳам мезбонларга ёрдам бермади.

55⏱Динамо таркибида ўзгариш.  9.Жаҳонгир Ахмедов ўрнига 8.Элдор Бойматов ҳамда 34.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов ўрнига 11.Дамир Темиров майдонга тушди.

Жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми футболчиларимиз бир-бирларини тушунмаани учун рақиб жарима майдони ёнида тўхтади.

59⏱ Жасур Холтўраевга нисбатан қўпол ҳаракатлар жарима тўпи билан тугади. Олим Каримовнинг зарбаси ноаниқ.

61⏱ Шербек Эшмуродов рақибни  итаргани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Жамоадошларимиз ташаббусни қўлга киритишди аммо уни натижада акс эттира олишни уддасидан чиқишмаяпти.

64.⏱ Хавфли вазият! Азамат Алланиязов аутдан етказилган тўпни жамоадошларидан қабул қилиб дарвозамиз томон зарба берди. Ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишди.

66⏱ Шўртанда ўзгариш. 10Маъруфхон Муродов ўрнига 9.Худоёрхон Сағдуллаев. 18.Самандар Шодмонов ўрнига эса 29.Жаҳонгир Қурбонбоев майдонга туширилди.

Иккинчи бўлим жамоадошларимиз устунлигида ўтмоқда. Аммо натижа буи аксини кўрсатиб турибди.

69. Динамо таркибида иккита ўзгариш. 27. Азамат Аллаиязов ўрнига 14.Андрей Сидоров ҳамда 78.Ойбек Нурматов ўрнига 10.Амиржон Сафаров майдонга тушди.

74⏱ Ислом Шодмоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

76⏱ жамодаошларидан тўпни қабул қилиб олган Жасур Холтўраев рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Натижада 11 метрлик жарима. Тўп ёнида Шокир Йўлдошев. Гоооооол!!!! 1:1. Ҳисоб тенглашди.

79⏱ Гол! Самарқандликлар яна олдинга чиқиб олишди. Аутдан тўпни қабул қилиб олган  самарқандик футболчилар дарвозамизни кўзлаб зарба йўллашди. Зарбани Маматхонов қайтарди. Қайтган тўпни бўш қолган дарвозамизга Хакимхон Аламхонов жойлаб жамоасини олдинга олиб чиқди. 1:2

83.Аутдан тўпни қабул қилиб олган Худоёрхон Сағдуллаевнинг зарбаси ноаниқ.

84⏱ Шўртан таркибида ўзгариш. 14.Шокир Йўлдошев ўрнига 97.Фахриддин Алимов ҳамда 19.Шербек Эшмуродов ўрнига 24.Бекзод Сувонов майдонга тушди.

87⏱ Аваз Агалиевга қўпол ўйини учун сариқ карточка ҳамда рақиб жамоа дарвозаси томон  жарима тўпи белгиланди. Самарасиз. Бурчак тўпи. Худоёрхон Сағдуллаев ўнг бурчакдан етказиб берган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтарди. Қайтган тўпга Худоёрхон яна зарба берди. Тўп Андрей Сидоровнинг оёғига тегиб дарвоза тўридан жой олди. Гооооол! Ҳисоб тенглашди. 2:2.

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

Жасур Холтўраевнинг зарбасини ҳимяччилар қайтарди.

90+3 Самарқандликлар дарвозаси томон жарима тўпи. Тўп ёнида Худоёрхон Сағдуллаев. Афсусс! Унинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ошиб ўтди.

Шўртан – Динамо учрашуви 2:2 ҳисобидан дуранг атижа билан ўз ниҳоясига етди.

Барчангизга келгуси учрашувларда кўришгунча деб қоламиз.

Leave a Reply