АНОНС: ПРО ЛИГА 7-ТУР ЎЙИНЛАРИ СТАРТ ОЛДИ

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига гуруҳида иштирок этаётган севимли “Шўртан” жамоамиз навбатдаги 7-тур учрашувида “Динамо” билан ўзаро куч синашади.
Асрор Алиқулов бошчилигидаги Ғузорликлар бу сафар Самарқанднинг “Динамо” жамоасини меҳмон қилишади. Мазкур учрашув 2020 йилнинг 18-сентябрь куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” стадионида соат 17:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз!
Футбол мухлисларини ушбу қизиқарли учрашувга UzReport TV ва Futbol TV телеканаллари жонли эфирда ҳамда расмий телеграмм канали https://t.me/shurtanpfc да, You Tube fcshurtan ва веб-сайтимиз www.fcshurtan.uz онлайн тарзда кузатишингиз мумкин!
Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосларда ҳаракат қилишади: “Шўртан” – оқ – оқ – оқ, “Динамо” – кўк – кўк – кўк.
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг:
Бош ҳакам: Рустам Чориев,
Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Захира ҳаками: Усманов Фарход
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Бекзод Арипов

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply