ПРО-ЛИГА 2020й. 15-тур. «ШЎРТАН» (Ғузор) – «НЕФТЧИ» (Фарғона). 06.11.2020й. Ғузор «Марказий» стадиони.

Ассалому-алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари, қадрли Ғузор футболининг муҳлислари!

Бугун, Про-Лиганинг 15-туридан ўрин олган учрашувда севимли жамоамиз Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан куч синашади.

Ғузордаги “Марказий” стадионида ўтадиган ушбу қизиқарли учрашув тўғридан-тўғри Футбол-ТВда узатилиб борилади. Бундан ташқари, онлайн матнли трансляциямизни телеграмдаги расмий каналимизда ҳам кузатишингиз мумкин.

Қуйида “ШЎРТАН” – “НЕФТЧИ” учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар ва расмийлари билан яна таништириб ўтамиз:

Бош ҳакам: Илгиз Танташев.
Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев ва Феруз Достонов
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Онгар Жалимов
Заҳира ҳакам: Элнур Дониёров

Бугунги учрашувда Шўртан жамоаси вакиллари кўк рангдаги либосда, меҳмонлар жамоаси эса оқ рангли либосда ҳаракат қилишмоқда.

Жамоалар таркиблари билан танишинг.

«ШЎРТАН»: 16.Акмал Раҳимов, 2.Нурали Падаров, 7.Олимжон Каримов, 8. Шамсиддин Сағдуллаев, 11.Жасур Холтўраев, 14.Шокир Йўлдошев, 21. Ислом Бойсариев, 27.Ислом Шодмонов, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Шахбоз Жўраев, 77.Солохиддин Санақулов.

Заҳирадагилар: 1.Асадуллахон Полвонов (2001), 5.Элбек Отақулов, 10.Маъруф Муродов, 17.Элёр Омонжонов, 18.Самандар Шодмонов (с), 19.Шербек Эшмуродов, 22.Сардор Садуллаев, 24.Бекзод Сувонов, 97.Фахриддин Алимов.

«НЕФТЧИ»: 35.Шерзодбек Абдураимов, 5.Элдор Эргашев, 8.Исломбек Каримов, 10.Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов 17.Достонбек Тошматов, 27.Достон Авазбеков, 34.Рустамжон Абдуҳамидов, 38.Умар Адҳамзода. 44.Шодиёр Хожиматов (С), 93.Сирожиддин Аллаев

Заҳирадагилар:21.Фаррух Турдалиев, 4.Миржамол Неъматов, 6.Мухамадазиз Обиджанов, 7.Мансуржон Саидов, 9.Отабек Зокиров, 20.Дилшодбек Ирматов, 31.Павел Смоляченко, 77.Санжарбек Зокиров, 94.Анваржон Хожимирзаев.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан жамоамиз вакилларида тезкор гол киритиш имкониятига эга бўлишди. Ўнг қанотдан чамаси 30 метрлар узоқликдан жарима тўпиамалга оширлди. Бироқ, самарасиз.

Учрашув тенг ва кескин курашларга бой кечмоқда.

17 дақиқа. Рақибларимиз илк бурчак тўпини амалга оширди. Ўнг бурчакдан Умар Адхамзода етзакиб берган тўпни Достонбек Тошматов дарвозамизга жойлаб, ўйин ҳисобини очишга эришди. Гол! 0:1.

24′ Жамшид Қобуловга қўпол ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатилди.

Акмал Раҳимов рақиб ҳужумчиси билан деярли бирга-бир вазиятда қолиб кетди. Аммо дарвозабонимиз тўпга зарбани рақибдан олдин бериб, хавфни олдини олишга эришди.

27 дақиқа. Жамоамиз вакиллари бурчак тўпини амалга оширишди. Хавфли вазият. Шокир Йўлдошевнинг ўнг бурчакдан етказилган тўпини футболчимиз дарвозага йўллади. Афсус, рақиб дарвозабони фаол ҳаракат қилиб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

«Шўртан» вакиллари навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Чап қанотдан амалга оширилган тўпни фарғоналиклар қайтаришди.

Ғузорликларнинг ҳужумларини мантиқий якунига етказадиган футболчи топилмаяпти.

36⏱ Оқ бўрилар бирин-кетин ҳужумларни уюштиришмоқда. Афсус, самарасиз.

Дарвозамиз томон чамаси 32 метрлар узоқликдан жарима тўпи амалга оширмоқда. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этди.

44⏱ Жаҳонгир Қурбонбоев рақиб жарима майдони яқинидан белгиланган стандартни амалга оширди. Яна якунловчи футболчи топилмади жамоамизда. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

1-чи бўлим ўз ниҳоясига етди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Иккинчи бўлим Нефтчи таркибидаги ўзгариш билан бошланди.

27.Достон Авазбеков ўрнига майдонга 9.Отабек Зокиров майдонга туширилди.

Жасур Холтўраев ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Аттанг!

52⏱ Шамсиддин Сагдуллаевнинг 45 метрлар узоқликдан амалга оширган жарима тўпини дарвозага жойлайдиган футболчи етишмади.

53⏱ Шўртан таркибида ўзгариш. 77.Салоҳиддин Санақулов ўрнига 18.Самандар Шодмонов ҳамда 11.Жасур Холтўраев ўрнига 97.Фаҳриддин Алимовлар майдонга тушди.

56⏱ Ислом Шодмоновнинг зарбаси кучли бироқ ноаниқ чиқди..

Оқ бўриларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

Иккала жамоа  таркибида ҳам ўзгариш. Шўртан таркибида 21.Ислом Бойсариев ўрнига 10.Маъруф Муродов ҳамда меҳмонлар таркибида, 8.Исломбек Каримов ўрнига 7.Мансуржон Саидов майдонга тушди.

61⏱ Жамоамиз вакиллари 25 метрлар узоқликдан жарима тўпини амалга оширишмоқда. Тўп олдида Шамсиддин Сағдуллаев. ноаниқ зарба.

62⏱ Гол! Нефтчи вакиллари ҳисобига яна битта голни ёзиб қуйишди. Акмал Раҳимовнинг қўпол хатосидан Отабек Зокиров тўғри фойдаланиб жамоаси голларини 2тага етказди.

65⏱ Олим Каримов жарима тўпини амалга оширди. Ноаниқ!

67⏱ Гооооол! Фаҳриддин Алимов ажойиб голи билан ҳисобни қисқартирди. 1:2

69⏱ Жамоамиз вакилларибирин-кетин  ҳужумлар уюштиришмоқда. Аммо футболчиларимизга бироз аниқлик етишмаяпти.

71⏱ Шўртан таркибида ўзгариш. 29.Жаҳонгир Қурбонбоев ўрнига 17.Элёр Омонжонов майдонга тушди.

72⏱ Нефтчи таркибида ҳам бирданига 2 ўзгариш. 34.Рустамжон Абдуҳамидов ўрнига 94.Анваржон Хожимирзаев, ҳамда 5.Элдорбек Эргашев ўрнига 31.Павел Смоляченколар майдонга туширилди.

77⏱Ислом Шодмоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шодмонов майдонга қайтди

81⏱ Жамоамиз жарима майдонида ўта хавфли вазият содир бўлди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этдилар.

82⏱ Рақиб жамоаси вакилларидан бирига сариқ карточка кўрсатилди. Ўртада футболчилар ўртасида тўполон содир бўлди.

84⏱ Жамоамиз вакиллари жарима тўпини амалга оширмоқда. Самандар Шодмонов ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

Маъруф Муродовда ажойиб имконият. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Натижада бурчак тўпи. Футболчиларимизда яна имконият. Абдураимов тўпни қайтарди. Қайтган тўпга футболчиларимиз ташланди. Рақиб ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди, асосан Нефтчи жонига Шерзодбек Абдураимов бугун анча оро кирди.

У кетма-кет ҳужумларимиздан сўнг тиббий ёрдам талаб қилди.

Чўзилаётган вақт ҳакам томонидан инобатга олинади деб умид қиламиз.

Рақиблар таркибида ўзгариш. 10.Исломжон Тошпўлатов ўрнига 77.Санжарбек Зокиров майдонга тширилди.

Шўртан дарвозаси томон жарима зарбаси. Жонли девор қайтарди тўпни.

«Шўртан»-«Нефтчи» учрашуви 1:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Кейинги учрашув 9.11.2020йилда Ғузор «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Кейинги турда жамоамиз «Тўрон» жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Кейинги ўйинларда жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Соғ-саломат бўлинг ва ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Leave a Reply