«ШЎРТАН» (Ғузор) – «ХОРАЗМ» (Урганч). Про-ЛИГА. 5-ТУР. 06.09.2020 йил. Ғузор «Марказий» стадиони.

Ассалому алайкум азиз ва қадрдон муҳлислар!

Сиз билан яна ғойибона учрашишдан мамнунмиз!

Бугун, Про-Лиганинг 5 тур учрашувига старт берилди. Ушбу турдан ўрин олган учрашувлардан бирида жамоамиз Урганчнинг «Хоразм» жамоасига мезбонлик қилмоқда.

Яна бир ҳушхабар. Бугунги Ғузор «Марказий» стадионида бўлиб ўтадиган «Шўртан» – «Хоразм» учрашувини тўғридан-тўғри жонли эфирда  Futbol TV телеканалида кузатишингиз мумкин.

Бугунги баҳсда жамоамиз оқ, рақибларимиз эса кўк рангдаги формаларда тўп суришади.

Учрашувни Гулистонлик Достон Раҳмонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Хусан Худойбердиев (Тошкент вил.), Хусниддин Ўраловлар (Ангрен) ассистентлик қилишади. Заҳира ҳаками сифатида Фарҳод Усмонов тайинланган. Учрашув назоратчиси – Рустам Бобомуродов (Навоий). Комиссар – Жаҳонгир Раҳматуллаев (Тошкент).

«Шўртан» – «Хоразм» таркиблари ҳам маълум бўлди. Қуйида улар билан танишиб олишингиз мумкин.

«Шўртан»: 25.Мирзоҳид Маматханов, 2.Нурали Падаров, 5.Элбек Отақулов, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 10.Маъруф Муродов, 14.Шокир Юлдашев, 18.Самандан Шодмонов, 27.Ислом Шодмонов, 28.Санжар Тўрақулов, 85.Асадбек Самаридднов.
Захира: 1.Асадулахон Полвонов, 8.Шамсиддин Сагдуллаев, 11.Жасур Холтўраев, 17.Элёр Омонжонов, 19.Шербек Эшмуродов, 24.Бекзод Сувонов, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Шаҳбоз Жўраев, 97.Фаҳриддин Алимов.

«Хоразм»: 35.Ғайратжон Ўдаев, 3.Равшанбек Султанов, 4.Жасур Атаджанов, 7.Темурбек Исмаилов, 8.Дамир Низанов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 19.Ҳабибулла Матёқубов, 23.Норхон Шерипов, 27.Асилжон Бегимқулов, 41.Расул Мусаев, 70.Ҳурматбек Юлдашев.
Захира: 1.Элдорбек Шохратбеков, 6.Фаррух Ҳайдаров, 10.Тимур Бекчанов, 11.Сардорбек Матмуратов, 15.Дадахон Юсупов, 18.Неъматжон Мадаминов, 34.Маҳмуд Қаландаров, 99.Сарварбек Жуманиязов.

Айни пайтда жамоалар майдонда чигал ёзди машғулотлари билан машғул.

Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

Кураш асосан майдон марказида кечмоқда. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишмоқда.

Хоразм жарима майдончаси яқинида Равшанбек Султановга тиббий ёрдам кўрсатилди. Футболчи майдонга қайтди.

Рақиблар тезкор ҳужумга ўтишди ва натиада бурчак тўпи ишлаб олишди. Бурчадан оширилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди.

Санжар Тўрақуловнинг тўп узатишидан сўнг қулай вазиятга чиқиб олган Маъруф Муродов имкониятдан фойдалана олмади.

9 ⏱Шокир Йўлдошевнинг бурчакдан узатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтаришди қайтган тўпга Ислом Шодмонов зарба бериб Ўдаевга ва унинг жамоадошларига имкон қолдирмади. Учрашувда ҳисоб очилди. Гооооол! 1:0

11⏱ Равшанбек Султоновга қўпол ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатилди.

13 ⏱ Хоразм вакилларида жарима тўпи. Тўп ёнида Дамир Низанов. Олим Каримов боши билан тўпни қайтарди ва жамоани олдинга юришга ундади.

16 ⏱ Маъруф Муродовнинг хаводан узатган тўпига Шокир Йўлдошев улгурмади.

18 ⏱ Асадбек Самариддиновнинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди. Қайтган тўпга Самариддинов ўзи яна зарба бермоқчи эди. Аммо меҳмонлар Асадбекдан чаққонроқ ҳаракат қилиб хавфни бартараф этишди.

22⏱ Холмурод Холмуродовдан тўпни қабул қилиб олган Ислом Шодмонов рақиб дарвозасини кўзлаб зарба берди. Ўдаев ўз ишини яхши бажарди.

Жамоалар чанқоқбосди таннафус қилиб олишди.

25⏱ Самандар Шодмонов тўпни Маъруф Муродовга узатди. Аммо Муродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

26⏱ Тезкор қарши ҳужум. Хавфли вазият! Темурбек Исмаиловнинг зарбасини Маматхонов ушлаб олди.

Учрашув тенг курашлар остида ўтмоқда. Жамоамиз ҳиомояда. Хавф бартараф этилди.

31⏱ Маъруф Муродов Самандар Шодмоновни тўп билан таъминлади. Шодмонов тўпни Шокир Йўлдошевга узатди. Йўлдошев тўпни қулайроқ вазиятда бўлган Самариддиновга узатди ва тўпни натижада рақиб ҳимоячилари жарима майдончаларидан узоқлаштиришди.

35⏱ Бир неча тўп узатишлардан сўнг қулай вазиятда қолган жамоамиз сардори Шодмонов бир ярим метр масофадан гол ура олмади. Афсус!

37⏱ Санжар Тўрақуловга аввал тиббий ёрдам кейин эса ҳакам қарорига қарши чиққани учун сариқ карточка кўрсатилди.

Шўртан дарвозаси томон эркин зарба. Тўп ёнида Дамир Низанов. Футболчиларимиз тўпни жарима майдончамиздан узоқлаштирди.

42⏱Қарши ҳужум. Ғузорликлар жарима тўпини амлага оширишмоқда. Масофа чамаси 32-33 метрлар. Тўп ёнида Санжар Тўрақулов. Унинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим мезбонлар фойдасига 1:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.

Шўртан иккинчи бўлимни  таркибдаги ўзгаришлар билан бошлади.

28.Санжар Тўрақуловнинг ўрнига 17.Элёр Омонжонов майдонга 85.Асадбек Самариддинов ўрнига 11.Жасур Тўрақуловлар майдонга туширилди.

Майдон марказида икки жамоа вакиллари тўп учун курашда тўқнашиб кетишди. Темурбек Исмаиловга тиббий ёрдам кўрсатиди.

50⏱ Жасур Тўрақуловнинг зарбаси рақиб ҳимочисининг қўлига тегиб пастга тушди. Қайтган тўпга Шокир Йўлдошев зарба берди. Ўдаев тўпни ушлаб олди.

52⏱ Гоооол! Элбек Отқуловдан тўпни қабул қилиб олган Шокир Йўлдошев рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни ундан қулайроқ вазиятда турган Ислом Шодмоновга узатди. Шодмонов вазиятдан унумли фойдаланиб ўз ҳисобига дубльни ёзиб қуйди.  2:0.

55⏱ Хоразм таркибида ўзгариш. 19.Хабибулла Матёқубов ўрнига 99.Сарварбек Жуманиёзов майдонга тушди.

57. ⏱ Жасур Холтўраевда яхши имконият бор эди. Аммо ҳимоячилар уни тўхтатишди. Натижада бурчак тўпи ишлаб олган оқ бўрилар бу вазиятдан ҳам самарали фойдалана олишмади.

63.⏱ Элбек Отақуловга рақиб футболчилари йиқилгани учун сариқ карточка кўрсатилди. Натижада белгиланга эркин зарбани ҳимоячиларимиз қайтариди.

65⏱ Меҳмонлар таркибида ўзгариш. 70. Хурматбек Юлдашев ўрнига 11.Сардорбек Матмуратов,  8.Дамир Низанов ўрнига 15. Дадахон Юсупов майдонга туширилди.

66⏱ Жамоамиз жарима майдончаси олдида вужудга келган кураш натижасида рақиблардан бири йиқилди. Жарима тўпи. Сарварбек Жуманиёзов 25 метрлар узоқликдан белгиланган жаримани бехато амалга ошириб ҳисобни қисқартирди. Гол»!. 2:1.

67⏱ Гоооол! Жасур Холтураев тезкор қарши ҳужумда Ўдаевга имкон қолдирмади ва Шўртаннинг ушуб учрашувдаги 3 голига муаллифлик қилди. 3:1.

69⏱ Шокир Йўлдошевнинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Аттанг!

74⏱ Шокир Йўлдошев тўпни Маъруф Муродовга узатди. Маъруфнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ошиб кетди.

75 ⏱ Жасур Холтўраев жамоадошларидан тўпни қабул қилишга вақтида етиб келолмади.

77.⏱ 27. Ислом Шодмонов  ўрнига 97.Фахриддин Алимов ҳамда 14.Шокир Йўлдошев ўрнига 29.Жаҳонгир Қурбонбоев майдонга туширилди.

Айтиб ўтиш лозимки Хоразм жамоаси вакиллари жуда қўпол ҳаракат қилишиб майдонда тез-тез йиқилиб симулятив ўйин намойиш этишмоқда.

83 ⏱ Дарвозамиз томон бурчак тўпи белгиланди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди ва тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Фахриддин Алимов имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

85⏱. Нурали Падаровга қўпол ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилди. Эркин зарбани ҳимоячиларимиз қайтаришди.

87 ⏱Шўртанда ўзгариш.  18.Самандар Шодмонов ўрнига 24.Бекзод Сувонов майдонга туширилди.

88 ⏱ Рақибларнинг ўнг қанотдан амалга оширган бурчак тўпини футболчиларимиз қайтаришди.

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+3 ⏱Гоооол! Жасур Холтўраев навбатдаги тўп узатишлардан унумли фойдаланибжамоасининг 4 голини рақиб дарвозасига жойлади ва ушбу учрашувда иккинчи дубльни қайд этди. 4:1.

Азиз мухлислар бугунги «Шўртан» -«Хоразм » учрашуви 4:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Кейинги учрашувларда соғ-омон кўришгунча деб қоламиз.

Leave a Reply