Шўртан – Нефтчи. Про-Лига. 4-тур. 02.09.2020й.

ЎЗБЕКИСТОН ПРО-ЛИГА. 3- ТУР.

15.03.2020й. Ғузор «Марказий» стадиони.

                      «ШЎРТАН» (Ғузор) – «НЕФТЧИ» (Фарғона)

 

Ассалому алайкум азиз ва қадрли мухлислар!

Авваламбор, барчангизни Ўзбекистонимизнинг 29-йиллик мустақиллиги билан самимий муборакбод этамиз! Халқимизга, мамлакатимизнинг барча хонадонларига тинчлик ва ҳотиржамлик ҳамда барака тилаган ҳолда бугунги Про-Лига мусобақасининг 4-туридан ўрин олган «Шўртан» (Ғузор) – «Нефтчи» (Фарғона) учрашувини матнли онлайн тарзида эътиборингизга ҳавола этишга ҳаракат қиламиз.

Мамлакатимизда ҳамон пандемия муносабати билан тадбиқ этилган карантин чора-тадбирлари сабаб футбол учрашувларини масофадан кузатиб, бизни қўллаб-қувватлашда давом этаётгнаингиз учун Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимизи билдирамиз!

Эслатиб ўтамиз!
Бизни жамоамизнинг расмий телеграмм канали https://t.me/shurtanpfc да ҳам кузатишингиз мумкин!

Куйида  эътиборингизга бугунги «Шўртан» – «Нефтчи» жамоаларининг ўзаро баҳсини бошқариб назорат қилувчи ҳакамлар гуруҳи ва назоратчилар рўйхатини ҳавола этамиз.

Ҳакамлар: Илья Ильин, Шавкат Раҳматов, Александр Буров

Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов

Комиссар: Жамшид Имомов

Ушбу учрашувдан олинган фотосуратлар ҳамда видеолавҳаларни телеграмм каналимизда кўришингиз мумкин.

Жамоамиз ўтказаётган учрашувлардан видеолавҳаларни шунингдек YOUTUBE каналимизда ёритиш ҳам йўлга қуйилган!

Қуйида Сизни бугунги учрашувда майдонда тўп сурадиган футболчилар таркиби билан таништириб ўтамиз.

“Шўртан”: 25. Мирзохид Маматхонов, 2. Нурали Падаров, 5. Элбек Отакулов, 10. Маьруф Муродов, 14. Шокир Юлдошев, 18. Самандар Шодмонов, 19. Шербек Эшмуродов, 28. Санжар Туракулов, 29. Жахонгир Курбонбоев, 34. Шахбоз Жўраев, 85. Асадбек Самариддинов.

Заҳира: 1. Асадуллахон Полвонов, 6. Холмурод Холмуродов, 7. Олим Каримов, 8. Шамсиддин Сагдуллаев, 11. Жасур Холтўраев, 27. Ислом Шодмонов 97. Фахриддин Алимов.

Жамоа бош мураббийи: Алиқулов Асрор Чориевич.

«Нефтчи»: 21.Фаррух Турдалиев, 3.Тимур Султонов, 4.Миржамол Неъматов, 5.Элдор Эргашев, 6.Мудҳаммадазиз Обиджонов, 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 17.Достонбек Тошматов, 20.Дилёрбек Ирматов (с), 44.Шодиёр Хожиматов.

Заҳира: 96.Шуҳратилло Раҳманов, 7.Мансуржон Саидов, 70.Достонбек Бобжонов, 77.Санжарбек Зокиров, 91.Ҳожиакбар Ибрагимов, 93.Сирожиддин Аллаев, 99.Исломжон Ваҳобов.

Бош мураббий: Абдисамад Дурманов Чоршамбиевич.

Учрашувни мезбонлар бошлашди.
4 ⏱ . Асадбек Самариддинов  жамоадошларидан тўпни қабул қилиб рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Шўртан ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Тўп назоратида ҳам устунлик мезбонларда. Вазиятлар содир этилмоқда, аммо самарасиз.

8⏱. Маъруфхон Муродовнинг  боши билан йўллаган зарбасини Фарруҳ турдалиев ушлаб олди.

11⏱. Шўртан дарвозаси томон ўнг қанотдан амалга оширилган бурчак тўпини дарвозабонимиз қайтарди.

12⏱. Шўртан илк бурчак тўпини амалга оширди. Самарасиз.

16 ⏱. Шокир Йўлдошев чап қанотдан бурчак тўпини ошириб берди. Фарруҳ Турдалиев футболчиларимиз зарбасини қайтарди.

18 ⏱. Маъруфхон муродовнинг марказдан бошлаб берган ҳужумини Самандар Шодмонов давом эттирди. Ундан тўпни қабул қилиб олган Шокир Йўлдошев рақиб дарвозаси томон хавфли ва кучли аммо бироз ноаниқ зарба йўллади.

20 ⏱. Муҳаммадазиз Обиджоновнинг Шаҳбоз Жўраевга нисбатан қўпол ҳаракати учун меҳмонлар дарвозаси тмон чамаси 26 метрлар узоқликдан жарима тўпи белгиланди. Жаҳонгир Қурбонбоевнинг жарима нуқтасидан узатган тўпига Падаров Нурали зарба берди. Аммо унинг унинг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

22⏱ Жамоалар чанқоғини қолдириши учун 1 дақиқалик танаффус.

25 ⏱. Ташаббус тўлалигича Шўртанда

Шўрта жамоаси ҳужумкор ўйи намойиш этаётганига қарамай ҳисоб хали-ҳамон ўзгаргани йўқ.

31⏱ Жаҳонгир Қурбонбоевнинг чап бурчакдан етказиб берган тўпини Нефтчи ҳимоячиси қайтарди.

34 ⏱ жамоадошларидан тўпни майдон марказида қабул қилиб олган Асадбек Самариддинов Турдалиев билан бирга-бир вазиятга чиқиб олди. Аммо унинг зарбасини Нефтчи дарвозабони қайтарди. Қайтган тўпни жарима майдончасидан ёрдамга етиб келган ҳимоячилар йироқлаштиришга эришди. Аттанг!

36 ⏱ Шўртан дарвозаси томон эркин зарба. Тўп олдида Шодиёр Ҳожиматов. Ҳимочиларимиз сергак.

39 ⏱ Мезбонлар дарвозаси томон жарима майдончамиз яқинида жарима тўпи белгиланди. Отабек Зокировниг 24 метрлардан амалга оширган зарбаси жонли деворга тегиб дарвозамиз томон йўл олди, аммо Маматхонов тўпни қайтарди. Хавфли!

44 ⏱ Санжар Тўрақулов Элдор Эргашевга нисбатан қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди. Жаомамиз дарвозаси томон 25 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Отабек Зокировнинг зарбасини ноаниқ.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

«Шўртан» – «Нефтчи» учрашувининг биринчи бўлими 0:0 ҳисобда ниҳоясига етди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида. Жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлганини кўриб турибмиз.

Учрашувнинг 2 бўлими бошланди. Жасур Холтўраев жарима тўпини ишлаб олди. Нефтчи дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини Шокир Йўлдошев амалга оширди. Тўп дарвоза тўсини устидан ошиб кетди.

Нефтчидаги ўзгаришлар 20.Дилёрбек Ирматов ўрнига 99.Илҳомжон Ваҳобов ва 6.Муҳаммадазиз Обиджонов ўрнига 70.Достонбек мамажоновлар майдонга тушишди.

85.Асадбек Самариддинов ўрнига 11 Жасур Холтўраев ҳамда 29. Жаҳонгир Қурбонбоев ўрнига 27.Ислом Шодмонов майдонга туширилди.

Санжар Тўрақулов билан дарвоза ёнида тўқнашган Фарруҳ Турдалиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

55 ⏱ Фарғоналикар ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз хавфни узоқлаштиришди.

Меҳмонлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда.

59⏱ Майдон марказига яқин жойда белгиланган жарима тўпини жамоадошларидан қабул қилиб олган Достонбек Тошматов жамоамизни гол билан жазолади ва учрашув ҳисобини очди. 0:1

Нефтчи ҳужумкор ўйинга ўтди. 63 ⏱. Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтарди.

Маъруфхон Муродовнинг тўп узатишини бош ҳакам тўхтатиб қолди. Тўхтатилган нуқтадан эркин зарба белгиланди. Жамоамиз вакиллари ушбу имкониятдан ҳам фойдалана олмади.

Дарвозамиз томон навбатдаги  бурчак тўпи. Ҳимоячилар хавфни йироқлаштирдилар.

71 ⏱ Самандар Шодмоновдан тўпни жарима майдончасига ёриб кириб қабул қилган Ислом Шодмонов тўпга зарба берди. Зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

73 ⏱ Иккала таркибда ҳам ўзгариш. Шўртан таркибида 18.Самандар Шодмонов ўрнига 97.Фахриддин Алимов мадонга тушган бўлса, меҳмонлар таркибида 5. Элдор Эргашев ўрнига 77.Санжарбек Зокиров, 17.Достонбек Тошматов ўрнига 7.Мансуржон Саидов тушди.

75 ⏱ НуралиПадаровгажарима тўпини тепишга халақит қилгани учун сариқ карточка кўрсатилди.

80 ⏱ Нефтчи дарвозаси томон жарима зарбаси. Тўп ёнида Шокир Йўлдошев. Шўртан яна бир имкониятни бой берди.

81 ⏱ Рақиб дарвозабони Фаррух Турдалиев ўйин вақтини чўзишга ҳаракат қилгани учун  сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

85 ⏱ Меҳмонлар ўйин вақтини чузишмоқда.

Маъруфхон Муродовнинг тўп узатишига Шокир Йўлдошев етиб келди. Аммо ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Натижада бурчак тўпи. Аммо жамоадошларимиз деярли бўш қолган дарвозани ҳам ишғол этолмаяптилар.

88. ⏱ Гоооол! Шокир Йўлдошев ҳимоячилар қуршовида қолиб кетганига қарамай  рақиб дарвозабони оёқлари орасидан тўпни дарвозага жойлаб ҳисобни тенглаштирди. 1:1.

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+2 Нефтчи вакиллари навбатдаги бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этиб тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Шокир Йўлдошев тўпни Жасур Холтўраевга узатди аммо Холтўраев тўпга етиб келолмади.

90+3 Йўлдошев йиқитилгани учун жарима тўпи белгиланди. Аммо рақиб ҳимоячилари тўпни жарима майдончасидан йироқлаштирди. Тўпни рақиблардан тортиб олган Шамсиддин Сагдууллаев нефтчи дарвозасини ишғол этиб жамоамизни олдинга олиб чиқди. 2:1.

Учрашув 2:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Барча муҳлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклаймиз!

навбатдаги учрашув ҳам Ғузор Марказий стадионида бўлиб ўтади. Про-Лиганинг 5-туридан ўрин олган учрашувда Шўртан ўз майдонида Хоразмни қабул қилади. Учрашув 6 сентябрь куни 17:15 бошланиши кўзда тутилган.

Leave a Reply