ЎЗБЕКИСТОН ПРО-ЛИГА. 3 – ТУР. «ШЎРТАН» – «ТУРОН». 15.03.2020й.

ЎЗБЕКИСТОН ПРО-ЛИГА. 3- ТУР.

15.03.2020й. Ғузор «Марказий» стадиони.

 «ШЎРТАН» (Ғузор) – «ТУРОН» (Яйпан)

 

Ассалому алайкум азиз ва қадрли мухлис!

Сиз билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан ҳурсандмиз!

Нафақат мамлакатимизда, балки бутун оламда пандемия муносабати билан тадбиқ этилган карантин чора-тадбирлари сабаб жамоамизда содир бўлаётган янгиликларни, шу жумладан футбол учрашувларини ҳам масофадан кузатиб, бизни қўллаб-қувватлашда давом этишингизни сўраймиз!

Эслатиб ўтамиз!
Бизни жамоамизнинг расмий телеграмм канали https://t.me/shurtanpfc да ҳам кузатишингиз мумкин!

Куйида Сизларнинг эътиборингизга бугунги «Шўртан» ҳамда «Турон» жамоаларининг ўзаро баҳсини бошқариб назорат қилувчи ҳакамлар гуруҳи ва назоратчилар рўйхатини ҳавола этамиз.

Бош ҳакам:Рустам Чориев,

Қанот ҳакамлари: Шавкат Раҳматов, Акмал Ғиёсов

Заҳира ҳаками: Равшан Абдурахмонов

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Бахтиёр Ширинов

Ушбу учрашувдан олинган фотосуратлар ҳамда видеолавҳаларни телеграмм каналимизда кўришингиз мумкин.

Сиз азиз мухлислар учун яна бир ажойиб янгилик!

ЎзПФЛ Про-лига учрашувларини телевидение орқали ёритиб бориш борасида UzPeport TV билан келишувга эришди. 1-августдан бошлаб Про-лиганинг ҳар бир туридан марказий учрашувлар       UzReport TV ва Futbol TV телеканаллари орқали ёритиб борилади.

Жамоамиз ўтказаётган учрашувлардан видеолавҳаларни шунингдек YOUTUBE каналимизда ёритиш ҳам йўлга қуйилган!

Учрашув олдидан «Шўртан» ФК раҳбарияти стадионимизда суҳандон сифатида кўп йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаётган – Суюн Ортиқовни 77 ёшни қарши олгани билан қутлади ва эсдалик совғаларини топширди.

Қуйида Сизни бугунги учрашувда майдонда тўп сурадиган футболчилар таркиби билан таништириб ўтамиз.

 “Шўртан”: 25.Мирзоҳид Маматханов, 2.Нурали Падаров, 5.Элбек Отақулов, 7.Олимжон Каримов, 10.Маъруфхон Муродов, 14.Шокир Йўлдошев, 17.Элёр Омонжонов, 18.Самандар Шодмонов (С), 22.Сардор Саъдуллаев, 24.Бекзод Сувонов, 27.Ислом Шодмонов

Заҳира: 1.Асадуллахон Полвонов, 6.Холмурод Холмуродов, 8.Шамсиддин Сагдуллаев, 9.Худоёрхон Сагдуллаев, 21.Ислом Бойсариев, 28.Санжар Турақулов, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Шаҳбоз Жўраев, 97.Фаҳриддин Алимов.

Жамоа бош мураббийи: Алиқулов Асрор Чориевич.

«Турон»: 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4. Суннатилло Эрматов, 10. Жавоҳир Соҳибов, 15. Шохрух Холматов (с), 17. Достон Мелиқўзиев, 18.Аслиддин Тоштемиров, 21. Дилшод Хушбақов, 22. Ғолиббек Сарибоев, 25. Исмоил Охунжонов, 77. Билолхон Тошмирзаев.
Заҳира: 1. Мирзоҳид Жалилов, 3. Оқилбек Маҳмудов, 5. Ойбек Аҳмадов, 8. Баҳодир Акрамов, 9. Давронбек Исақов, 11. Асилбек Қаюмов, 23. Хуршидбек Асқаралиев.

Жамоа бош мураббийи: Исмоилов Исломбек Муродович.

ПФЛ мадҳияси янграмоқда. Жамоалар майдонга чиқишмоқда.

Учрашувни мезбонлар бошлаб берадиган бўлди.

Сардор Саъдуллаев оғзаки огоҳлантирилди.

Турон жамоасининг илк ҳужуми. Маматхонов ўз ўрнида.

Жамоамиз вакиллари илк бурчак тўпини амалга оширишди. Самарасиз.

Гооооол!

4дақиқа. Шокир Йўлдошевнинг ажойиб тўп узатишидан  самарали фойдаланган Бекзод Сувонов ҳисобни очишга эришди. «Шўртан» – «Турон» – 1:0

Хавфли вазият! Самандар Шодмоновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб қолди.

Учрашув тенг курашлар остида кечмоқда. Мирзоҳид Маматхонов жойида!

Самандар Шодмонов бирин-кетин хатоликларга йўл қуймоқда.

Маматхонов бурчакдан оширилган тўпни ушлаб қолди.

Бекзод Сувонов жамоадошларидан тўпни қабул қилиб, тўпга зарба берди. Ноаниқ.

15 дақиқа. Шокир Йўлдошевнинг тўп узатишидан сўнг қулай вазиятга чиқиб олган Сувонов тўпга зарба берди. Ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпга Муродов зарба берди. Бурчак тўпи. Рақиблар хавфни бартараф қилишди.

Турон жамоасининг ҳужумлари кучаймоқда.

Деярли очиқ қолган дарвозамизни ишғол қилинишидан Сардор Саъдуллаев сақлаб қолди.

Шўртан дарвозаси томон ўнг қанотдан жарима тўпи белгиланди. Маматхонов жамоа жонига оро кирди.

Тезкор қарши ҳужум. Жамоамиз яна бир ҳужумни самарасиз якунлади.

22 дақиқа. Муродхон Муродовнинг кетма-кет аниқ тўп узатишларини чиройли ва натижали якунига етказадиган футболчи топилмаяпти таркибимизда. Аттанг.

Об-ҳаво иссиқлиги туфайли жамоалар чанқоғини қолдириши учун қисқа муддатли таннафус.

Жамоалар майдонга қайтишди.

Кескин ва тенг курашлар остида кечаётган баҳсда жамоамиз тўп назоратини бироз бой бермоқда.

27 дақиқа. рақибларимиз бурчак тўпини амалга оширишди. Суннатилло Эрматовнинг тўп узатишидан сўнг жамоамиз қарши ҳужумга ўтиб олди.

Натижа йўқ!

Тўрон жамоасининг уринишлари ҳам ҳозирча фойда бермаяпти.

Ислом Шодмоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда! Шодмонов майдонга қайтди.

36 дақиқа. дарвозадан икки метр узоқликдан оширилган Абдулазизхон Абдурашидов ижросидагини зарбани Маматхонов ушлаб олди

39 дақиқа. Достонбек мелиқўзиевнинг зарбаси хавфли ва кучли чиқди. Унга бироз аниқлик етишмади.

Тан олиш керак, рақибларимиз тўп назоратини ўзларида ушлаб туришибди.

Турон вакиллари бурчак тўпини амалга оширишди. Жамоамиз ҳимояланмоқда.

43 дақиқа. Олим Каримовга сариқ карточка кўрсатилди. Жамоамиз дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Чамаси  20 метрлардан. Ҳимоячиларимиз тўпни узоқлаштиришди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим гарчи ҳисоб бўйича жамоамиз устунлигида якунлиган бўлсада, рақиб жамоанинг уринишлари ҳам учрашувга кескинлик бағишлади. «Шўртан» – «Турон». Биринчи бўлим. 1:0.

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.

Иккала жамоада ҳам футболчилар алмашди.

Таркибимизда 29.Жаҳонгир Қурбонбоев ва 97.Фаҳриддин Алимовлар майдонга тушишдилар.

Рақиб жамоасида эса 9. Давронбек Исақов, ҳамда 23. Хуршидбек Асқаралиевлар иккинчи бўлимдан майдонга тушишди.

Гоооол!

Шўртан – Турон 2:0

49 дақиқа. Шокир Йўлдошев Ислом Шодмоновни тўп билан таъминлади. Шодмонов ўз ўрнида вазиятдан аниқ ва самарали фойдаланиб ҳисобни ўзгартирди. 2:0

Гол!!!

50 дақиқа. Абдулазизхон Абдурашидов жамоадошларидан тўпни қабул қилиб, Маматхоновга имкон қолдирмади. Ҳисоб ўзгарди 2:1

Турон вакилларининг ҳужумлари жуда хавфли чиқмоқда. Жамоамиз ҳимояланишга мажбур.

Қарши ҳужум. жамоамиз яна имкониятни бой берди.

Турон таркибида ўзгариш. 18.Аслиддин Томштемиров ўрнига майдонга 5.ойбек Ахматов тушди.

Маматхонов жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

57 дақиқа. Самандар Шодмонов имкониятдан фойдалана билмади.

Хавфли вазият. Рақибларимизнинг ҳужуми Суннатилла Эрматовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

60 дақиқа. Таркибимизда ўзгариш. 18.Самандар Шодмонов ўрнига 28.Санжар Тўрақулов майдонга тушди.

Туроннинг ажойиб тарзда уюштирилган ҳужумини Маматхонов тўхтатди.

Турон жамоаси вакилига тиббий ёрдам кўрсатилди. Рақибларимиз бурчак тўпини амалга оширишмоқда. Кетма – кет бурчак тўпи.

Футболчиларимиз рақиб босимига қарши курашмоқда

Навбатдаги бурчак тўпи рақибларда. Ҳимоямиз хавфни бартараф этди.

69дақиқа. 17. Элёр Омонжоновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Омонжонов майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига 8.Шамсиддин Сагдуллаев майдонга туширилди.

70 дақиқа. Туронда ўзгариш. 4.Суннатилло Эрматов ўрнига 8.Баходир Акрамов туширилди.

Шўртанда ҳам ўзгариш. 10.Маъруфхон Муродов ўрнига 9.Худоёрхон Сагдуллаев майдонга тушди.

Ўйин суръати тез.

77 дақиқа.Шокир  Йўлдошев рақиб жарима майдончасида дарвозабон билан тўқнашиб тўхтатилди. 5. Ойбек Ахматовга сариқ карточка кўрсатилди. Ҳакам қарорига қарши чиққани учун.

Тўрон иаркибида ўзгариш. 2.Абдулазизхон Абдурашидов ўрнига 11.Асилбек Қаюмов майдонга туширилди.

Гооол!

Худоёрхон Сагдуллаев ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ҳимоячилар орасида қолиб кетганига қарамай тўпга зарба берган Худоёрхон рақибга имкон қолдирмади ва Шўртаннинг ушбу учрашувдаги 3-голига муаллифлик қилди. 3:1.

86 дақиқа. Бурчак тўпи. Тўп олдида Баходир Акрамов. Ҳимоячиларимизга Маматхонов ёрдам берди.

88 дақиқа. Шокир Йўлдошевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб жарима майдончасига қайтди. Қайтган тўпга зарба бериш учун футболчиларимиздан олдин рақиблар етиб келишди ва хавфни бартараф қилишди..

89 дақиқа. Достонбек Мелиқўзиевнинг зарбаси ўта хавфли чиқди. Ноаниқ.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

Ҳимоячиларимиз бироз бўшашганидан фойдаланган рақиблар ҳисобни қисқартиришди. 3:2

Турон жамоасининг иккинчи голига заҳирадан майдонга туширилган Асилбек Қаюмов муаллифлик қилди.

Учрашув ўта кескинлашмоқда.

Учрашув Шўртан фойдасига 3:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Баҳс сўнгига қадар жуда муросали ва кескин курашларга бой кечди.

Бизни кузатганингиз учун Сиз азизларга миннадорчилигимизни билдирамиз.

Кейинги учрашувларда яна кўригунча хайр деб қоламиз.

Барчангизга соғлиқ ва саломатлик тилаган ҳолда Уйда қолинг ва бизни ғойибона кузатинг деб қоламиз.

 

Leave a Reply