АНОНС: ПЕШҚАДАМЛИК УЧУН КУРАШ ДАВОМ ЭТАДИ.

 

Жамоалар турнир жадвалида бор кучлари билан пешқадамликка интилишмоқда. Ана шундай жамоалардан бири навбатдаги Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига гуруҳи 6-турда Ғузорликлар Тошкент шахрининг “Оқ тепа” жамоасининг мехмони бўлишади.
Ўйин 2020 йилнинг 13 сентябр куни Тошкент шаҳрининг “Тўқимачилик” стадионида соат 16:00 да бошланади.
Асрор Алиқулов шогирдлари бундан аввалги турда “Хоразм” жамоасини йирик ҳисоб билан мағлубиятга учратганидан сўнг, турнир жадвалида тўплар нисбати бўйича 1-ўринда қолди. Мавсумни кўнгилдагидек ўтказаётган мезбонлар жамоаси ҳам кучлилар сафида боришмоқда. Кўриб турганингиздек ҳали пешқадамлик учун кураш давом этмоқда. Шу боис “Оқ бўрилар”нинг мухлислари “Оқ тепа” билан бўлажак учрашувдан ижобий натижа кутишмоқда.
Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосларда ҳаракат қилишади: “Шўртан” – оқ – оқ – оқ, “Оқ тепа” – кўк – кўк – кўк.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими

Leave a Reply