Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Ўзбекистон Кубоги бўйича «Шўртан» – «Нефтчи» учрашувлари бошланади!
Ғузор «Марказий» ўйингохи ўйинга тайёр холатда.
Учрашув ҳакамлари стадионга етиб келишди
Комиссар Жамшид Имомов ўйин таёргарлигини кўздан кечирди.
Барча учрашувлар тафсилотларини бизда кузатиб боринг!
Шўртан футболчилари ҳам стадионга кириб келишяпти
Шу билан бирга дезинфекциялаш ишлари ҳам олиб борилмоқда
Нефтчи жамоаси Ғузор шаҳрига етиб келди
Coca Cola Ўзбекистон Кубоги, 1 саралаш босқичидан ўрин олган «Шўртан» Ғузор – «Нефтчи» Фарғона учрашуви бошланиш арафасида.
Ушбу учрашувда майдонга тушадиган футболчилар таркиби ҳам маълум. Қуйида ушбу таркибни диққатингизга ҳавола этамиз.
«Шўртан» Ғузор.
25. Маматханов Мирзохид,
2. Падаров Нурали
7. Каримов Олимжон
8. Сагдуллаев Шамсиддин
10. Муродов Маъруф
11. Холтўраев Жасур
14. Йулдошев Шокир
17. Омонжонов Элёр
18. Шодмонов Самандар
22. Садуллаев Сардор
29. Қурбонбоев Жахонгир
Заҳирадан майдонга тушувчилар
1. Полвонов Асадуллахон
5. Отақулов Элбек
9. Сагдуллаев Худоёрхон 9 яр.ҳимоячи
24 Сувонов Бекзод
27. Шодмонов Ислом
28. Турақулов Санжар
34 Жўраев Шаҳбоз
77. Санақулов Солоҳиддин
97. Алимов Фаҳриддин
Бош мураббий: Алиқулов Асрор Чориевич.
«Нефтчи» Фарғона
35. Шерзодбек Абдураимов, 3. Тимур Султонов, 5.Элдор Эргашев, 7.Мансуржон Саидов, 8.Исломбек Каримов, 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 20.Диёрбек Ирматов, 70.Достонбек Бобожонов, 88.Жафар Исмаилов,
Заҳирадагилар
96.Шуҳратилло Раҳмонов, 17.Достонбек Тошматов, 22. Асилбек Ғойибжонов, 23.Идрис Бикмайкин, 25.Дониёр Мадаминов, 77.Санжарбек Зокиров, 99.Илҳомжон Вахобов.
Бош мураббий: Дурмонов Абдусамад Чоршанбиевич
Coca Cola Ўзбекистон Кубоги, 1 саралаш босқичидан ўрин олган «Шўртан» Ғузор – «Нефтчи» Фарғона учрашувини қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Бош ҳакам: Рустам Лутфулин (Тошкент )
Ёрдамчи ҳакамлар: Фарруҳ Йўлдошев (Тошкент), Отабек Қосимов (Тошкент)
Заҳирадаги ҳакам: Наим Қосимов
Назоратчи ҳакам: Андрей Снетков (Тошкент)
ЎзПФЛ комиссари: Жамшид Имамов (Тошкент)
Жамоалар чигалёзди машғулотларини бажариб бўлишди.
Учрашув бошланди. Футболчилар ПФЛ мадҳияси садоси остида майдонга тушиб келишди
Ғузор Марказий стадионида янги футбол мавсумини Ғузор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Тиллаев Эрмат Рахматович очиқ деб эълон қилди.
Ўзбекистон республикаси мадҳияси янграб ўтди.
Учрашувни «Шўртан» жамоаси бошлаб берди
"Шўртан" жамоаси кўк рангда меҳмон жамоаси эса оқ рангда тўп суришмоқда Учрашувнинг 8 дақиқаларида жамоамиз вакили Жасур Ҳолтўраев қўпол ҳаракатлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Жамоамиз вакилллари тўпни тўлиқ ўз назоратида ушлашга ҳаракат қилишмоқда. Нефтчи дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Тўп олдида Самандар Шодмонов. чамаси 18 метр узоқликдаги белгиланган жарима зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Нефтчи дарвозаси томон 16 дақиқада бурчак зарбаси белгиланди. Ҳимоячилар фаол ҳаракатланиб хавфни бартараф этишди.
Қарши ҳужум, Эндиликда Шўртан дарвозаси томон илк жарима тўпи белгиланди. Хавфли вазият . Отабек Зокировнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди
Рақибларимизнинг симулятив ҳаракатлари ўйин шукуҳини сўндириб бормоқда.
Ўйин бироз зерикарли кечмоқда.
Учрашувнинг 25 дақиқаси ортда қолди.
Хавфли вазият. Ўнг қанотдан меҳмонлар жамоаси дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Жаҳонгир Қурбонбоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
Хавфли вазият. Шўртан жарима майдончаси ичида тўқнашув рўй берди. Исломбек Каримовнинг жарима майдончасида ҳимоячимиз билан тўқнашиши сабабли пенальти белгиланди. Отабек Зокиров вазиятдан унумли фойдаланиб, 29 дақиқада ҳисобни очди.
Ҳисоб 0:1.
Хавфли вазият. Самандар Шодмоновда ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб вазият пайдо бўлди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Бурчак тўпи. Яна мезбонлар дарвозабони аниқ ҳаракат қилди.
Нефтчи жамоасининг навбатдаги ҳужуми. Қарши ҳужумда фаол иштирок этган Достонбек Бобожоновнинг хавфли ва кучли зарбасини дарвозабонимиз катта қийинчилик билан қайтариб қолди.
Шўртан жамоасида илк ўзгариш. 39 дақиқада Элёр Омонжонов ўрнига 28. Санжар Тўрақулов майдонга туширилди
«Шўртан» жамоасининг навбатдаги қарши ҳужуми самарасиз якунланди. Жамоамизда ҳал қилувчи зарбалар кузатилмаяпти.
Мезбон жамоа вакили Мансур Саидовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Нефтчи дарвозаси томон бурчак тўпи белгиланди. Самарасиз.
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлим бошланмоқда.
Иккинчи бўлим меҳмонларнинг ҳужуми билан бошланди.
Қарши ҳужум. Жасур Холтўраев ажойиб вазиятдан фойдалана олмади.
47дақиқа. Исломжон Тошпўлатов огоҳлантирилди.
Жасур Холтўраевнинг боши билан берган зарбаси дарвоза ёнида ўтиб кетди.
Жамоамиз вакиллари бурчак тўпини амалга оширишди. Химоячилар тўпни қайтаришди. навбатдаги бурчак зарбаси. Самарасиз якунланди.
Жамоамизнинг уюштираётган кетма-кет ҳужумлари ва хавфли вазиятлари натижада акс этилмаяпти.
57 дақиқа. Нефтчи жамоаси вакиллари жарима тўпини амалга оширишди. Дарвозабонимиз фаол иштирок этди.
59 дақиқа. Гоооооол. Жасур Холтўраев жамоанинг навбатдаги ҳужумини гол билан якунлаб , ҳисобни тенглаштирди 1:1.
60 дақиқа. Нефтчи таркибидаги илк ўзгариш. 70.Достонбек Бобожонов ўрнига майдонга 23.Идрис Бекмайкин майдонга тушди.
62 дақиқа. Шўртан таркибида бирданига иккита ўзгариш. 29.Жахонгир Қурбонбоев ўрнига 9.Худоёрхон Сагдуллаев, 10.Маъруф Муродов ўрнига, 27.Ислом Шодмонов майдонга тушди.
65 дақиқада. Худоёрхон Сагдуллаевнинг бурчакдан ошириб берилган тўпини рақиб ҳимоячилар қайтаришди.
68 дақиқа. Нефтчи таркибида ўзгаришлар. 8.Исломбек Каримов ўрнига 17.Достонбек Тошматов ҳамда 7.Мансуржон Саидов ўрнига 77.Санжарбек Зокировлар майдонга туширилди.
69 дақиқада уюштирилган қарши ҳужумда Худоёрхон Сагдуллаевнинг зарбаси хавфли аммо ноаниқ чиқди.
70 дақиқа. Гоооооол!!!! Шокир Йўлдошев жамоамизни олдинга олиб чиқди. 2:1.
«Нефтчи» вакиллари бурчак тўпини амалга оширишди. Самарасиз.
Шўртан учрашувни ўз ташаббуси остида ўтказмода.
Ҳужумга ташланган жарима майдончаси яқинида Жасур Холтураев рақиб дарвозабони билан тўқнашди. Аммо негадир бош ҳакам унга аввал бир марта огоҳлантирди. Сўнг иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточка кўрсатиб ўйиндан четлаштирди.
80 дақиқа. Хавфли вазият. Мирзохид Маматхонов аниқ ҳаракат қилди.
Меҳмонлар жамоасининг навбатдаги ҳужуми. Жафар Исмоиловнинг зарбасини дарвозабонимиз қайтарди.
82 дақиқада амалга оширилган кетма-кет бурчак зарбаларини ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз аниқ ҳаракат қилиб хавфни бартараф этди.
85 дақиқа. Шўртан таркибида ўзгариш. 18. Самандар Шодмонов ўрнига 77.Салохиддин Санақулов майдонга тушди.
Камчиликда қолган жамоамиз ҳимояланишга мажбур бўлиб қолди.
Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.
рақиб жамоаси вакили билан тўқнашув сабабли Сагдуллаев Худоёрхонга тиббий ёрдам кўрсатилди.
90+3 дақиқада. Маматхоновга вақтни чўзгани учун сариқ карточка кўрсатилди.
Ҳимоячиларимиз бирин кетин уюштирилаётган хавфларни бартараф этишмоқда.
Шўртан – Нефтчи учрашуви 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Бизни кузатиб борган муҳлисларимизни ҳам ушуб ғалаба билан табриклаймиз! Бизни кузатишда давом этинг!