НАВБАТДАГИ РАҚИБИМИЗ “НЕФТЧИ”

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги-2020 биринчи саралаш босқич учрашувлари якунига етгач,иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланди. Унга кўра қуйидаги жуфтликлар ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришади.

28 июнь 2020 йил

“Шўртан” (Ғузор) -“Нефтчи” (Фарғона)

“Динамо” (Самарқанд) -“Оқ-тепа” (Тошкент)

Кўриб турганингиздек, “Шўртан”нинг навбатдаги рақиби “Нефтчи” (Фарғона) бўлди. Мазкур учрашув 28 июнь куни Ғузордаги “Марказий” стадионда соат 18:00 да бошланади.

Иккинчи босқичда ғалаба қозонган икки жамоа Coca Cola Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, Кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади. Ўз навбатида “Оқ бўрилар” жамоасига ушбу учрашувда ҳам омад тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Ўзбекистон Кубоги финали Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Шу ўринда мухлисларимиз учун бир маълумотни етказиб қўймоқчимиз. Хабарингиз бор, юртимизда давом эттирилаётган футбол мусобақаларига ҳозирча мухлислар ташрифига йўл қўйилмаяпти. Шундай бўлса-да, “Шўртан” футбол клуби матбуот бўлими ходимлари мухлисларга ҳар бир учрашувни тўғридан-тўғри онлайн тарзда ёритиб боришни режалаштирган. Бунинг учун “Шўртан” футбол клубининг телеграмм каналидан узоқлашманг. Биз билан бирга қолинг.

Leave a Reply