Буйилги футбол мавсумидаўз олдигаСуперлигагақайтишнимақсад қилганҒузорнинг “Шўртан” жамоаси илк расмий учрашувни ғалаба билан бошлади. Асрор Алиқулов шогирдлари “Турон” майдонида кечган мураккаб беллашувда дуранг натижа қайд этишди ва пенальтилар сериясида муваффақиятли ҳаракат қилишди. Учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи ўйин борасида мухтасар ўз фикрларини баён этди:
Энг аввало мезбонларга ташкилий масалаларда жуда яхши ҳаракат қилганликлари, жамоамизни кутиб олиш ва барча жабҳада бизга шароит яратиб берганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. “Турон” жамоаси футболчиларининг ҳаракатлари ва умуман олганда “Ўзбекистон” стадионида яратилган инфротузулма ҳар қандай футбол мухлиси ва мутахассисларида илиқ таассуротлар уйғотади. Юртимизда яна бир ўзига хос ва кучли жамоа вужудга келгани жуда ҳам қувонарли ҳолат.
Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, узоқ танаффусдан кейинги мавсумнинг биринчи учрашуви, қолаверса сафарда тўп суришимиз ҳам дастлабки дақиқаларда бироз ноқулайликлар туғдирди. Чунки стадион чими яхши бўлса-да, биз Ғузордаги ўз майдонимизга кўникиб қолганмиз. Тўлиқ мослашиб олишимизгача бироз вақт кетди.
Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Улар барча кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри, илк дақиқаларда бироз ҳаяжон билинди. Ўйинимиз унчалик қовушмади. Кейин эса ҳаммаси ўз изига тушиб кетди. Қувонарли томони шундаки, таркибимиздаги тажрибали футболчилар билан ёшларнинг ҳаракатлари учрашув давомида уйғунлашиб кетди.
Мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўриб келган эдик. “Турон” жамоасининг наманганликлар билан ўтказган ўртоқлик учрашувини таҳлилқилдик. Хуллас, рақибни имкон қадар ўрганишга эришдик.
Пенальтилар сериясини кўпинча лотореялар баҳсига қиёслашади ва омад келишига умид қилишади. Нима бўлганида ҳам бугун ғалаба қозондик. Ютуқ эса ҳар доим ёқимли бўлган.
Навбатдаги босқичга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. “Нефтчи” кучли рақиб, фарғоналикларни ҳурмат қиламиз. Лекин олдимизга Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига чиқиш ва зафарли юришимизни янада давом эттириш мақсади қўйилган. Бунинг учун эса албатта, ғалаба учун ўйинаймиз.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими