“ШЎРТАН”: НАЗОРАТ УЧРАШУВИ ЎТКАЗАДИ

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам футбол учрашувлари ва мамлакат ички чемпионати тўхтатилган эди.

ЎзПФЛ юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда миллий чемпионат баҳсларини давом эттириш бўйича ўз режаларини ишлаб чиққани ва буни Суперлига ҳамда ПРО-Лига клублари бош мураббийлари билан муҳокама қилгани ҳақида олдинроқ хабар берилган эди. Яқинда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган  Профессионал Футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга рухсат этилди.

Ўз олдига юксак марраларни қўйган «Оқ бўрилар» жамоаси ҳам мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Асрор Алиқулов шогирдлари йиғинда эътиборни асосан жисмоний ва тактик тайёргарликка, шунингдек жамоавий ўйинни шакаллантиришга  қаратишган. Режага мувофиқ «Шўртан» жамоамиз эртага синов-назорат учрашувини ўтказади.

Ушбу учрашувда «Оқ бўрилар»га Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги “Насаф” жамоаси рақиб бўлади. Учрашув Қаршидаги Марказий “Насаф” стадионида соат 19:00да бошланади.

Leave a Reply