Андижонда “Ҳоким Кубоги-2018” турнири бошланди

Айни дақиқаларда Андижон шаҳридаги Бўстон ва Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол мактаблари майдонларида вилоят ҳокими соврини учун анъанавий “Ҳоким Кубоги-2018” мусобақаси бошланди.

Водийда азал-азалдан “Фарғона вилоят ҳокими Кубоги” мусобақаси ўтказилар, унда водий жамоаларидан ташқари пойтахт ва бошқа вилоят, ҳаттоки қўшни давлатлар вакиллари ҳам иштирок этиб, янги мавсумга тайёргарлик ишларини олиб боришарди. Бир неча йилдирки Андижон вилоятида ташкил этилган шу мақомдаги турнир ҳам йил сайин нуфуз орттирмоқда.

Бугун старт олган турнирда Про-лига вакилларидан ташқари, вилоят иккинчи лигасида қатнашаётган жамоалар ва футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг ёш футболчилари иштирок этмоқда. Жами 12та жамоа 4тадан уч гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун курашга киришган. Мусобақа 1 мартга қадар белгиланган, финал ўйини айнан шу куни ўтказилиши режалаштирилган.   

Маълумот учун, ўтган йили бош совринни «Андижон» ёшлар жамоаси қўлга киритганди.

Жамоалар қуръага кўра гуруҳларга қуйидагича тақсимланди:

“А” гуруҳи: “Ёзёвон” (Фарғона), “Норин” (Наманган), “Андижон”, “Шаҳрихон”.

“В” гуруҳи: “ЎзТонгХонгКо”, “Андижон-2000” (“Андижон фарм клуби), ФИМИ (Шўрбулоқ даҳасидаги Андижон шаҳар футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати), АВФИМИ (Андижон вилоят футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати).

“С” гуруҳи: “Тошлоқ” (Фарғона), “Ифтихор” (Олтиариқ, Фарғона), “Асака”, ВБЎФМ (“Андижон” клуби тасарруфидаги Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби).

Мусобақа тақвими:

22 февраль

“Ёзёвон” – “Шаҳрихон”

“Норин” – “Андижон”

“ЎзТонгХонгКо” – “Андижон-2000”

ФИМИ – АВФИМИ

23 февраль

“Тошлоқ” – “Ифтихор”

“Асака” – ВБЎФМ

24 февраль

“Шаҳрихон” – “Андижон”

“Ёзёвон” – “Норин”

“Андижон-2000” – ФИМИ

АВФИМИ – “ЎзТонгХонгКо”

25 февраль

“Ифтихор” – “Асака”

“Тошлоқ” – ВБЎФМ

26 февраль

“Норин” – “Шаҳрихон”

“Андижон” – “Ёзёвон”

ФИМИ – “ЎзТонгХонгКо”

“Андижон-2000” – АВФИМИ

27 февраль

“Асака” – “Тошлоқ”

ВБЎФМ – “Ифтихор”

28 февраль. Ярим финал.

Гуруҳлар ғолиблари ва гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши жамоа ўзаро куч синашади.

1 март. Финал.

Мусобақа бош ҳаками Музаффар Мамедов. Турнир Андижон вилоят футбол ассоциацияси масъуллиги остида ўтказилмоқда.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply