Бугун бўлиб ўтадиган назорат учрашувлари

Мавсум бошланишига тобора кам вақт қоляпти. Клублар иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб йиғинларни турли давлатларда, шаҳарларда ташкил қилмоқда. Йиғинлар доирасида ўртоқлик, аниқроғи, назорат учрашувларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни кунларда Тошкент ва Тошкент атрофидаги ўйингоҳлар ҳам клубларнинг машғулотлари, назорат учрашувлари билан банди. Янги мавсумни интизорлик билан кутаётган мухлислар ҳатто ўртоклик учрашувларини ҳам кузатишни канда қилишмайди. Фақат бунинг учун ўйинлар санаси, жойи ва вақти маълум бўлса бўлгани…

23 февралда бўлиб ўтадиган ўйинлар:

“Металлург” – “Машъал”

“Қибрай” ўйингоҳи. Соат 14.00.

Ҳакамлар: А.Асимов, Р.Нўъмонов, Р.Шояхметов.

 “Локомотив-БФК”-1 – “Сурхон”

“Дўрмон” ўйингоҳи. Соат 16.00.

Ҳакамлар: Д.Акмалов, Б.Баҳромов, С.Назаров.

 “Локомотив-БФК”-2 – “Пахтакор-2”

“Дўстлик” ўйингоҳи (собиқ “Политотдел”). Соат 14.00.

Ҳакамлар: Ж.Мухторов, С.Улфатов, Б.Шавкатов.

Бундан  ташқари, бошқа кунларга ҳам ўйинлар белгиланган. Булар,

24 февраль: “Бунёдкор” машғулотлар майдонида “Бунёдкор” – “Динамо”, Олмалиқ шаҳрида АГМК – “Махтаарал” (Қозоғистон).

25 февраль: “Дўстлик” ўйингоҳида “Локомотив-БФК” – “Динамо”.

26 февраль: “Сурхон” – “Истиқлол” (жойи номаълум).

28 февраль: “Дўрмон” ўйингоҳида “Динамо” – “Сурхон”.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply