Куни-кеча «Навбаҳор» таркибига келиб қўшилган сербиялик ҳужумчи Ненад Иньяц жамоа билан бир йиллик битимга имзо чекди. Иньяц дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ненад ИНЬЯЦ: «Ўзбекистон ҳақида дўстларим кўп айтиб беришган. «Бананц»даги эндиликда собиқ жамоадошим Огнен Красич ўзбек футболи ҳақида етарлича айтиб. Красич «Насаф»да ўйнаганини биламан.
Шунингдек, «Навбаҳор»даги Пайович ва Станоевичларни танийман. Менга ҳам Ўзбекистонда тўп суриш насиб этганакан, бундан хурсандман.
Янги жамоам билан ўзаро келишган ҳолда бир йиллик шартнома туздим. Ўзбекистонга шунчаки келмадим. Чиройли ўйинлар ва голлар орқали мухлислар қалбидан жой олишни истайман».
Манба: www.lochinlar.uz