Маълумки, 2020 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов бошчилигида матбуот анжумани ташкил этилиб, унда мамлакатимиз ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида мaълумот берилган эди. “Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти ушбу чора-тадбирларга мувофиқ, Республика махсус комиссияси томонидан спорт машғулотлар жараёнини бошлашга рухсат берилгунига қадар футбол клублари Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги томонидан белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига тўлиқ риоя этилишини инобатга олган ҳолда мураббий ва футболчиларни “COVID-19” тестидан ўтказишни бошлади.
Шу муносабат билан “Шўртан” футбол клуби жамоа аъзолари Сиздан карона вирус “COVID-19” дан ҳимояланиш учун кимда истима ва шамолаш аломатлари бўлса ёки сезилса, ўзингиз яшаб турган шаҳар ёки туман шифохонасига бориб, тиббий кўрикдан ўтишингизни сўраймиз.
“Шўртан” футбол клуби маъмурияти ва матбуот хизмати