РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

Футбол бўйича Ўзбекистон ПРО-Лига мусобақалари иштирокчиси бўлган “Шўртан” (Ғузор) ПФК МЧЖ раҳбарияти, ходимлари, мураббий ва футболчилари барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик  ва саҳоват айёми – муборак “Ийд-ул Фитр” Рамазон байрами билан самимий табриклайди.

Оила-аъзоларингизга соғлик-омонлик, бахт, тинчлик ва ҳамжихатлик ҳамда икки дунё саодати насиб этишини тилайди.

Меҳнаткаш, мард, танти халқимизнинг саҳоватли заминимизни янада обод қилиш, ривожлантириш, эл-юрт фарвонлигини ошириш йўлида олиб бораётган хайрли ишларига омад ёр бўлсин!

Жонажон Ватанимиз бундан-да гуллаб яшнасин, хонадонларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака аримасин!

Яратганнинг Ўзи муборак ойда қилинган ибодатлар, эзгу ниятларимизни ижобат айласин!

Leave a Reply