“АНДИЖОН”ДА ЯНГИ БОШ МУРАББИЙ

Ўз вақтида “Машъал” (Муборак), “Насаф” (Қарши) ва АГМК (Олмалиқ) клубларидаги фаолияти орқали ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков “Андижон” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Карантин даври бўлишига қарамай “Андижон” футбол клуби раҳбарияти россиялик мутахассис билан музокара олиб борди ва мазкур ҳаракатлар  ижобий якунланди.

57 ёшли Виктор Балютович сўнгги бор Қозоғистоннинг “Атирау” клубида ишлаган эди.

Маълум муддат қўшни юрт миллий терма жамоасига ҳам мураббийлик қилган Виктор Кумиков фаолияти мобайнида икки марта Қозоғистон чемпиони, бир марта мамлакат Кубоги ва Суперкубок соҳиби бўлган ва уч маротаба мамлакатнинг энг яхши мураббийи бўлган.Виктор Кумиковнинг клубдаги ишларига омад ёр бўлишини тилаймиз!”, – деб ёзилади “Андижон” клубининг телеграмдаги расмий каналида.

Манба : championat.asia

Leave a Reply