Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан, “Шўртан” футбол клуби раҳбарияти ва барча аъзолари номидан халқимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан самимий муборакбод этамиз ва сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.
Мана шу улуғ айём кунида ҳаммамиз энг аввало уруш майдонларидан қайтмаган минг-минглаб юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтирамиз ва айни вақтда жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатиб, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, бугун орамизда соғ-саломат бўлиб юрган муҳтарам фахрийларимизга таъзим қиламиз. Уларга тинч ва осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун чексиз миннатдорлик билдирамиз.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!