Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БААда ўтказаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида бугун учинчи назорат учрашувини ўтказди.
“Бунёдкор”нинг рақиби Отабек Шукуров тўп тепаётган “Ал-Шаржа” клуби бўлди.
Шаржа шаҳридаги “Холид бин Муҳаммад” стадионида кечган ўйиннинг биринчи бўлимида Достонбек Ҳамдамов пенальтидан ҳисобни очганди, 29-дақиқада Муроджон Тошматов жамоадошларининг иккинчи голини киритди. Иккинчи бўлимда эса Шохруҳ Гадоев учинчи голга муаллифлик қилди. Учрашув тугашига олти дақиқа қолганида мезбонлар пенальти ҳисобига орадаги фарқни битта тўпга камайтиришди.
Назорат учрашуви
«ШАРЖА» – «БУНЁДКОР» – 1:3
Шаржа. «Ҳолид бин Муҳаммад» стадиони
Голлар: Юсуф Саид (84) – Достонбек Ҳамдамов (6-пен), Муроджон Тошматов (29), Шохруҳ Гадоев (76).
«Шаржа»: Одил Ал-Хусайни, Ҳассан Солиҳ, Лулиньо, Омар Жума, Абдуллоҳ Ғаним, Отабек Шукуров, Веллитон, Муҳаммад Жабир, Сухаил Ал-Мансури, Ҳамад Иброҳим, Эйса Аҳмад
Захира: Абдуллоҳ Юсуф, Ҳолид Ал-Ризо, Юсуф Билол, Мажид сурур, Саид Юсуф, Аҳмад Ал-Ризо, Али Ал-Занхани, Муҳаммад Иброҳим, Муҳаммад Саиф, Иброҳим Жамал
«Бунёдкор»: Суҳробжон Султонов, Анвар Ғофуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Жовлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов, Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Достонбек Ҳамдамов, Шаҳзодбек Нурматов
Захира: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Сардор Собирхўжаев, Давронбек Умиров, Филип Раевац, Расул Йўлдошев, Артём Габелок, Миржаҳон Мираҳмадов, Абдулла Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Шохруҳ Гадоев.
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” бунгача Хитойнинг икки клуби – “Чуньцин Лифан” (0:0) ва “Шаньдун Лунэн” (4:0) жамоалари билан куч синашиб, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этишди.
“Бунёдкор” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 февралда ўтказади. Рақибнинг кимлиги ҳозирча маълум эмас.
Манба: pfl.uz