Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг янги логотипи тасдиқланди

ЎФФда олиб борилган ислоҳотларнинг навбатдагиси Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси логотипини замон талаблари даражасида янгилашдан иборат эди.  Танлов эълон қилингач, ЎзПФЛга кўплаб муаллифлардан турли кўринишдаги логотиплар келиб тушди. ЎзПФЛ қошида тузилган махсус комиссиянинг хулосасига кўра қуйидаги логотип танлаб олинди ва ЎзПФЛнинг расмий логотипига айланди.

Демак, мазкур логотип барча профессионал клублар фаолиятига жорий этилади. Клубларнинг расмий хатида, спорт кийимида, стадион баннери ва бошқа фаолиятида ушбу логотип акс эттирилади.

Яқин орада ЎзПФЛнинг расмий сайти ҳам янгича кўриниш олади ва албатта, унда янги логотип ҳам акс эттирилади.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply