Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда. Хабарингиз бор 6 июнь куни “Оқ бўрилар” Қаршида Суперлига вакили – “Насаф” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилди. Гарчи, “Шўртан” жамоамиз мағлубиятга учраган бўлса-да, мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида кўпроқ иш олиб бориш кераклиги тўғрисида хулосага келишди.
Бугун эса Асрор Алиқулов бошчилигидаги футболчиларимиз Навоий шаҳрида Суперлиганинг яна бир иштирокчиси “Қизилқум” жамоасига қарши навбатдаги синов-назорат ўйинида майдонга тушишади. Учрашув Навоий шаҳридаги “Қизилқум” Ёшлар спорт мажмуасида соат 19:30 да бошланади.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.