ЎЗБЕКИСТОНДА ЁЗГИ ТРАНСФЕР ОЙНАСИ МУДДАТИ ЎЗГАРДИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал Футбол клублари учун 2020 йилги Мусобақаларни ўтказиш Регламентида ёзги трансфер ойнаси 6-31 июль саналари оралиғи этиб белгиланган эди.

Бироқ, коронавирус пандемияси сабабли миллий чемпионат учрашувларида қисқа танаффус юзага келди. Бу эса ўз навбатида мавсум тақвимига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси 2020 йилги ёзги трансферлар ойнаси муддатини август ойига кўчиришни энг мақбул вариант, дея ҳисоблайди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнасининг муддати 10-31 август саналари оралиғига кўчирилди.

 

Манба: pfl.uz

Leave a Reply