Аввал хабар берилганидек, 23 июнь куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги биринчи босқич учрашувлари бўлиб ўтади. “Шўртан” жамоаси футболчилари бу йилги мавсумдаги илк расмий учрашувни Фарғонада ўтказишади. Қуръага кўра, ўйинда “Турон” клуби мезбонлик қилади.
Кейинги йили Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиш ҳамда мамлакат Кубоги мусобақасида юқори натижаларга эришишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган Асрор Алиқулов шогирдлари мазкур беллашувга жиддий тайёргарлик кўришди. Водийга икки кун аввал етиб борган “Оқ бўрилар” жамоаси аъзолари “Турон” ФКнинг янги қурилган стадионида ўйин олди машғулотларини ўтказишди.
“Шўртан” ФК матбуот хизмати бўлими ходимлари томонидан ушбу жараёнлардан олинган фото лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими хизмати