2020 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги учун аккредитация жараёни бошланди.
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси матбуот хизмати 2020 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилади.
2020 йилги Суперлига, Про-Лига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларини бевосита стадионнинг ўзида ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз ходимлари рўйхати киритилган аризани 3 февраль кунидан 21 февралгача ЎзПФЛ матбуот хизмати электрон почтаси (uzpflmedia@gmail.com)га жўнатишлари талаб этилади.
Аккредитацияга ариза бериш наъмунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.
Маълумот ўрнида, 2013 йилда ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация бериш жараёнида эътибор қаратиладиган жиҳатлар батафсил кўрсатиб ўтилган.
Қайд этиш жоиз, аккредитация спортга ихтисослашган интернет-нашрлари ходимларига нашрнинг Ўзбекистон қонунчилигига асосан расман рўйхатдан ўтганлиги ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000 дан ортиқ бўлишига қараб берилиши кўзда тутилган.
Таъкидлаб ўтамиз, 2020 йилги мавсум учун барча турдаги аккредитация карталари фақат ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан берилади.
Манба:pfl.uz