Суперлиганинг янги мавсумига 8 февраль куни қуръа ташланади

Хабарингиз бор, Суперлиганинг янги мавсуми 28 февраль куни старт олади. Янги мавсум учун қуръа ташлаш маросими эса 8 февраль куни соат 18:00 да бўлиб ўтади.

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган маросим “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, жорий йилги мавсумда ҳам Суперлигада 14 жамоа иштирок этади. Қуйи лигага тушиб кетган “Динамо”нинг ўрнига А Про-лига ғолиби – “Машъал” иштирок этади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply