Мини-футбол: Фарғонада 7та ёш тоифасидаги Республика мусобақасининг дастлабки босқичи якунига етди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган мини-футбол бўйича Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич ўйинлари Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сирдарё ва Наманган вилоятларидан кейин Фарғона вилоятида ҳам  якунига етди.

Мусобақада вилоятнинг барча туманларидан 100га яқин жамоалар қатнашди. Финал учрашувларида эса қуйидаги натижалар қайд этилди:

11 ёшлилар:  “Марғилон” – “Бешариқ” – 1:0

12 ёшлилар:  “Марғилон” – “Бешариқ” – 1:2

13 ёшлилар:  “Қўштепа” – “Қўқон” – 2:1

14 ёшлилар:  “Марғилон” – “Фарғона” – 6:1

15 ёшлилар:  “ Фарғона ” – “Олтиариқ” – 2:1

16 ёшлилар:  “Марғилон” – “Фарғона” – 2:2. Пен.бўй. – 2:0

17 ёшлилар:  “ Фарғона ” – “Тошлоқ” – 3:2

Ҳал қилувчи баҳсларда ғолиб чиққан  жамоалар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply