Ўртоқлик учрашуви: «Сўғдиёна» – «Сурхон» – 1:0

Бугун янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Сўғдиёна” жамоаси навбатдаги  ўртоқлик учрашувини ўтказди. Рақиби «Сурхон» жамоаси бўлди.

Ҳар иккала бўлимда ҳам жиззахликларнинг устунлиги сезилиб турди. Гарчи қатор хавфли вазитлар содир этса-да, сурхондарёлик рақиблари дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа олмадилар. Шу кўйи биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам биричисидек ўтди. Бироқ ҳисоб бўлимнинг сўнгги дақиқаларидагина очилди. Жамоа ҳимоячиси Акмал Холмуродов гол муаллифи бўлди.

Мазкур учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:

«Сўғдиёна»: Ширинбой Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Руслан Мельзиддинов, Дониёр Одилов, Элёр Орифов, Дилмурод Каримов, Иқбол Маликжонов, Тоҳир Шамшитдинов, Алишер Зиёвуддинов, Иззатилла Абдуллаев, Шохруз Норхонов.

Заҳирада: Дилшод Ҳамроев, Жаҳонгир Абдумўминов, Сардор Азимов, Сардор Қулматов, Шохруҳ  Холматов, Дониёр Ҳасанов, Фарҳод Мирахматов, Азамат Исроилов.

«Сўғдиёна» матбуот хизмати

Манба: pfl.uz

Leave a Reply