ЭШМУРОДОВ ШЕРБЕКЖОННИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Бугун “Шўртан” жамоамизнинг ёш ва иқтидорли ҳимоячиси Шербек Эшмуродов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Шербекжон Ғузор футбол мактабида камол топган. Сўнгги 4-5 йил давомида “Оқ бўрилар” жамоасида тўп тепиб, ютуқларимизга муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Футболчимизнинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, жамоадошлари ва барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ-умр ва бахт-саодат тилаймиз. “Шўртан” сафида кўп вақт тўп тепиб, юксак чўққиларни забт этишига тилакдошмиз.
Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!

“Шўртан” ПФК жамоаси ва матбуот бўлими

Leave a Reply