Футбол бўйича Ўзбекистон ХХVIII миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи ўйинлари доирасидаги 26-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда Қашқадарёнинг икки кучли жамоаси жорий йил ҳисобидан ўзаро тўртинчи бор рўбарў келишади. Вилоят “дерби”сининг бу сафарги учрашувида “Машъал” жамоаси “Шўртан”нинг меҳмони бўлади.
Ўйин 2019 йил 31 октябрь куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” ўйингоҳида соат 16:00 да бошланади.
Сергей Ковшов шогирдлари бундан аввалги турда Самарқанднинг “Шердор” жамоасини йирик ҳисоб билан мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида 46 очко билан 3-ўринни эгаллаб тўрибди. Шундай бўлса-да, ҳали якка пешқадамлик учун кураш давом этмоқда. Шу боис “Оқ бўрилар”нинг мухлислари “Машъал” билан бўлажак учрашувдан ижобий натижа кутишмоқда.
Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосда ҳаракат қилишади: “Шўртан” – оқ – оқ – оқ, “Машъал” – кўк – кўк – кўк.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.