Ахбор Имомхўжаевнинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссасини сўз билан таърифлаш мушкул.
Бу инсон ўзбек футболи тарихи ҳақида бир қатор китоблар муаллифи ҳам ҳисобланади. Жумладан, Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб бўлган “Футбол қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китобларни кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан ўқиб келмоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакат футбол ассоциацияси Ахбор Имомхўжаевни қутлуғ 82 ёши билан муборакбод этади.
Футбол фахрийсига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаб, узоқ йиллар давомида мухлислар эътиборида бўлиб юришини тилайди!
Манба: www.olympic.uz