БИР ЎЙИН ТАРИХИ (ТЎРТИНЧИ МАҚОЛА)

БИР ЎЙИН ТАРИХИ (ТЎРТИНЧИ МАҚОЛА)

Муаллиф: Насиба Холиқова

 Шу йил 5 ноябрь куни юртимиз футболида ўз ўрни, мавқеи ва обрўсига эга Ўзбекистон Чемпионати Олий Лигасида 2010 йили фахрли тўртинчи поғонадан жой олган, ўша мавсум мамлакат Кубоги финалига чиққан, ОФК Кубоги-2011 Халқаро турнир иштирокчиси бўлган, айни пайтда футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида қатнашиб  келаётган “Шўртан” жамоасининг ташкил топганига расман чорак асар – 25 йил тўлади.

Аслида, Ғузорга футбол илк бор ўтган асрнинг 60 ва 70 – йиллари кириб келган. Дастлабки вактда жамоа турли номлар остида фаолият кўрсатган. 1989 йилдан жамоага “Шўртангаз” газ конлари бошкармаси ҳомийлик қила бошлаган. Шу йилдан бошлаб, клуб “Шўртан” номи билан мусобакаларда иштирок этиб келган.

“Шўртан” жамоаси 1994 йилнинг 5 ноябрида Ғузор туман ҳокимиятида рўйхатдан ўтганидан сўнг, Профессионал клуб мақомига эа бўлди. Шунинг учун ҳам бу йил Ғузорликлар учун ўзига хос байрам мавсуми, деб айтишимиз мумкин.

Хабарингиз бор, клуб матбуот бўлими ходимлари йил бошидан эътиборан “Бир ўйин тарихи” рукни остида “Оқ бўрилар”нинг тарихий учрашувларидан лавҳалар ҳамда фото суратлар бериб боришни йўлга қўйишди. Ҳозирга қадар Ғузорликларнинг Осиё Футбол Конфедерацияси Кубогидаги турниридан учта учрашув воқеалари яна бир бор ёдга олинди. Энди навбат мазкур рукн остида берилаётган мақолаларнинг навбатдаги – тўртинчисига келди.

ИККИНЧИ ДАВРАНИНГ ДАСТЛАБКИ ЎЙИНИ

Ўз тарихида илк бор Халқаро мусобақа – ОФК (Осиё футбол Конфедерацияси) Кубогида иштирок этган “Шўртан” жамоаси 2011 йилнинг 26 апрель санасида “В” гуруҳининг 4-тур учрашувини ўтказди. Бу вақтга келиб, гуруҳда биринчи давра ўйинлари  якунланган эди.

“Оқ бўрилар” иккинчи давра ўйинларини  бошлаш учун Суриянинг қадимий ва тарихий шаҳри – Алеппога ташриф буюришди. Мазкур учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамиятга эга эди. Агарда гуруҳдан биринчи ўрин эгаси сифатида аввалдан “Ал-Қодисия” тахмин қилинган бўлса, иккинчи йўлланмага айнан “Шўртан” ва “Ал-Иттиҳод” жамоалари даъвогарлик қилишаётган эди. Клуб матбуот хизмати ходимлари томонидан тарихга муҳрланган ўша ўйин давомидаги қизиқарли ҳолатлардан лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бугунги мавзунинг асосий қисмига ўтишдан аввал, “В” гуруҳидаги биринчи давра ўйинлари натижаси ва турнир жадвалидаги вазиятни эътиборингизга ҳавола этамиз:

ОФК Кубоги2011. 1тур. 1 март

“Ал-Сақр” (Тоиз, Яман) – “Ал-Иттиҳод” (Алеппо, Сурия) – 1:2.

“Ал-Қодисия” (Ал-Қувайт, Қувайт) – “Шўртан” (Ғузор, Ўзбекистон) – 4:0.

ОФК Кубоги2011. 2тур. 15 март

“Шўртан” (Ғузор, Ўзбекистон) – “Ал-Сақр” (Тоиз, Яман) – 7:2.

“Ал-Иттиҳод” (Алеппо, Сурия) – “Ал-Қодисия” (Ал-Қувайт, Қувайт) – 0:2.

ОФК Кубоги2011. 3тур. 12 апрель

“Ал-Қодисия” (Ал-Қувайт, Қувайт) – “Ал-Сақр” (Тоиз, Яман) – 3:0.

13 апрель

“Шўртан” (Ғузор, Ўзбекистон) – “Ал-Иттиҳод” (Алеппо, Сурия) – 1:1.

Биринчи даврадан кейинги вазият

                                      Ў       Ю     Д       М      Т-Н   О

1.”Ал-Қодисия”           3       3       0       0       9:0    9

2.”Шўртан”                  3       1       1       1       8:7    4

3.”Ал-Иттиҳод”           3       1       1       1       3:4    4

4.”Ал-Сақр”                 3       0       0       3       3:12  0

Эслатма: ОФК Кубоги-2011 йилги мусобақа Низомига кўра ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринларни олган жамоалар кейинги босқичга йўлланма олади.

ОФК Кубоги2011. 4тур. 26 апрель

 “АлИттиҳод” (Алеппо, Сурия) “Шўртан” (Ғузор, Ўзбекистон) –  0:0. Алеппо “Халқаро” стадиони. 8 000 томошабин.

Ҳакамлар: Носир Ал Ғаффорий, Муҳаммад Солиҳ, Фаввоз Ал Наимат. Захирадаги: Сулаймон Жобир (ҳаммаси Иордания).

“АлИттиҳод”: 13.Холид Алҳожи, 6.Мажиддин Ҳамсий, 20.Салоҳ Чахроур, 4.Аҳмад Каласи, 8.Муҳаммад Фарес (9.Тамир Рашид, 59), 7.Таха Дияаб (5.Умар Ҳамидий, 86), 11.Айман Салал, 10.Аҳмад Ҳаж Муҳаммад, 17.Муҳаммад Ал Ҳасан, 37.M.Конате (29.Солиҳ Райи, 86), 36.M.Жугович.

Бош мураббий: Камол Алиспахич.

“Шўртан”: 1.Mихаил Алавидзе, 2.Ярослав Крушельницкий, 20.     Tимур Султонов, 4.Aваз Aгалиев (8.Жавадулло Ибрагимов, 73), 15.Вадим Афонин, 17.Вячеслав Понамарёв, 33.Урош Миласавлевич, 11.Илнур Хазигалиев (14.Лазиз Убайдуллаев, 90+5), 19.Александр Мерзляков, 5.Предраг Вуйович, 10.Шаҳбоз Эркинов (7.Садриддин Абдуллаев, 84).

Бош мураббий: Эдгар Гесс.

Огоҳлантиришлар: А.Агалиев (53), У.Миласавлевич (68), И.Хазигалиев (74), Т.Султонов (81), А.Мерзляков (83).

Ушбу сафар учрашувида қўлга киритилган дуранг натижа “Оқ бўрилар” жамоасига гуруҳдаги якунловчи икки тур олдидан турнир жадвалидаги яхши ҳолатни сақлаб қолди.

Гуруҳдаги 4-турнинг яна бир учрашуви сал аввалроқ – 15 апрель куни бўлиб ўтди. Унда қуйидаги ҳисоб қайд этилди:

“Ал-Сақр” (Тоиз, Яман) – “Ал-Қодисия” (Ал-Қувайт, Қувайт) – 2:2.

4-турдан кейинги вазият

                                      Ў       Ю     Д       М      Т-Н   О

1.”Ал-Қодисия”           4       3       1       0       11:2  10

2.”Шўртан”                  4       1       2       1       8:7    5

3.”Ал-Иттиҳод”           4       1       2       1       3:4    5

4.”Ал-Сақр”                 4       0       1       3       5:14  1

Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан” жамоамизнинг тарихий ўйинлари ва фото лавҳаларини доимий равишда бериб боришга ҳаракат қиламиз. Каналимизни кузатинг, биздан узоқлашманг.

Электрон почтамиз: shurtan1994@mail.ru

Расмий телеграмм каналимиз: t.me/shurtanpfc

Алеппо Халқаро Аэропорти «Шўртан» мураббий ва ходимлари Қадимий Алеппода «Шўртан» жамоаси шифокори А.Адурахмонов ва матбуот ходими Т.Қосимов «Оқ бўрилар» жамоаси «Алеппо Халқаро» марказий ўйингоҳига ташриф буюришди. Бу ҳам дарвозабонимиз Михаил Алавидзе «Алеппо Халқаро» стадиони «Шўртан» матбуот котиби Т.Қосимов ва учрашув комиссари Н.Умаров. «Ал-Иттиҳод» – «Шўртан» учрашув олдидан митинг «Ал-Итииҳод» – «Шўртан» учрашуви анжумани (онлайн) ёритилиб борилди
«Ал-Иттиҳод» жамоасининг Бош мураббийи Сербиялик Камол Алиспахич «Оқ бўрилар» жамоаси Агалиев тўпни рақиби Муҳаммад Ал Ҳасандан олиб қўйди.№17 Вячеслав Понамарёв рақиби №36 М.Жоговичга қарши
тўп учун кураш№15 Вадим Афонин ва №5 Предраг Вуйович
Учрашувдан сўнг кичкина матбуот анжумани Эдгар Гесс саволларга жавоб бермоқда.

Leave a Reply