АНОНС: “ОҚ БЎРИЛАР” ЖАМОАСИ “ШЕРДОР” БИЛАН ТЎҚНАШАДИ

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган севимли “Шўртан” жамоамиз навбатдаги 25-тур учрашувида “Шердор” билан ўзаро куч синашади.

Сергей Ковшов бошчилигидаги  Ғузорликлар бу сафар Самарқанднинг “Шердор” жамоаси меҳмони бўлишади. Мазкур учрашув 2019 йилнинг  21 октябрь куни Самарқанд шаҳрининг “Динамо” стадионида соат 15:30 да бошланади. Футбол мухлисларини ушбу қизиқарли учрашувга таклиф қиламиз.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг:

Бош ҳакам: Исҳақ Ибрагимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Жалгасбай Сарсенов, Бектурсун Канназаров

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply