“Шўртан” (Ғўзор)-“Ифтихор” (Олтиариқ) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича XXVIII Ўзбекистон миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” 16-тур 2019 йил. Онлайн ўйин шархи

SHO’RTAN – IFTIXOR 6:0 #TUGADI

Gollar: Olimjon Karimov, 34 (1:0), Samandar Shodmonov, 42 (2:0), Sherzod Temirov, 63 (3:0), Sherzod Temirov, 70 (4:0), Jasur Xolto’rayev, 83 (5:0), Jasur Xolto’rayev, 90 (6:0)

Ўйин тугади «ШЎРТАН» – «ИФТИХОР» ҳисоб 6-0

Бош ҳакам ўйинга 3 дақиқа қушимча вақт қушди

6:0 «ШЎРТАН»  ОЛҒА

Жасур Холтураев бугунги ўйинда дубл голини киритди

89′ Гоол

88′ Ифтихор футболчилари химоявий уйин курсатишяпти.

86′ «Ифтихор» жамоасида ўзгариш. 77.Улуғбек Исмолжонов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига 8.Азимжон Абдурахимов майдонга тушди.

84′ «Ифтихор» жамоасида ўзгариш. 14.Бекзод Алиев ўрнига майдонга 11.Достонбек Ғаниев тушди.

83′ Гооол муалифи Жасур Холтўраев. Ҳисоб 5:0

80′ Суннатилла Мамадалиев рақиб дарвозасининг жарима майдони ичида тўпни шерикларига етказа олмади.

74′. Огохлантириш. Қуполлиги учун Ж.Холтураев

73′. Ўйинчи алмаштирилиш: Ш.Темиров ўрнига майдонга 11. Рақамда Жасур Холтўраев тушди

Ҳакам қарорига норози булгани учун 17 рақамдаги Нурулло Мирзажонов огоҳлантирилди

Гоооол. Ш.Темиров ҳисобни 4:0 га етқазди.

70′. Хисоб яна узгарди

М.Эгамбердиев ўрнига 9.рақамда майдонга Бобуржон Сатторов майдонга тушди.

68′. Уйинчи алмаштириш

65′.Уйинчи алмаштирилиш. М.Муродов ўрнига 25 рақамда майдонга Элбек Равшанов тушди.

Ш.Темиров хисобни 3:0 га етказди.

63′. Нихоят «Шўртан» футболчиларининг бу сафарги ўриниши самарали якун топди. Гоооол…..

59′. Шуртан футболчилари кетма-кет хавфли хужумлар килишмокда. М.Муродов бирга бир вазиятдан фойдаланиб гол ура олмади. Ш.Темировнинг зарбаси дарвоза устунига тегди…

Ҳисоб ўзгаргани йўк 2:0

54′. «Шўртан» ҳужумлари давом этмоқда.

51′ Шерзод Темиров томонидан амалга оширилган зарба рақиб дарвоза устунлари ёнидан ўтиб кетди.

«Ифтихор» жамоасида Н.Қузибоев урнига 10. ракамда Дилмухаммад Худойбердиев майдонга тушди

46′. Алмаштириш:Л. Убайдуллаев урнига 17 ракамда Юсуф Буриев майдонга тушди

46′. Иккинчи бўлим бошланаяпти. Ҳисоб ҳозирча «Шўртан» – «Ифтихор» – 2:0.

45+1′. Биринчи булим тугади. Танаффус, хисоб 2:0. Шуртан олдинда

45′. Биринчи булимга 1 дакика кушиб берилди

Самандар Шодмонов хисобни 2:0 куринишга олиб келди.

42′. Гоооол……

9. Рақадаги Лазиз Убайдуллаев

41′. Огохлантириш

35′. Холмурод Холмуродов ўрнига Самандар Шодмонов кирди.

Олимжон Каримовнинг узок масофадан йўллаган зарбаси дарвоза туридан жой олди.

35′. Ва нихоят хисоб очилди. Гоооол………

Мезбонлар мураббийи мажбурий алмаштириш қилмоқда.

35′. Ўйин сурати анча тушиб кетди.

30′. Гарчи тулик ташаббус «Шўртан» тарафида бўлсада, учрашувда ҳисоб очилгани йўк.

«Шўртан» футболчиларининг эса ҳужумда омади келмаяпти.

25′. «Ифтихор» футболчилари майдонда эҳтиёткорлик ва аниқлик билан ҳаракат қилишяпти.

20′. Ҳисоб очилгани йўк 0:0.

Афсуски Ш.Темиров пенальтини аник бажара олмади…

Ҳакам кароридан норози булган Нодирбек Қўзибоев огоҳлантири олди.

Жарима майдончаси ичида Шерзод Темиров йиқитилди. Пенальти.

14′. Ниҳоят ҳужумлар самара бергандек бўлди: Асрорбек Тилаволдиев қоидага зид равишда ҳаракат қилди.

10′. «Шўртан» ҳужумлари ҳозирча самара бермаяпти

Бутун майдон бўйлаб «Шўртан» футболчилари ҳужум уюштиришмоқда.

5′. Учрашув бошланишидан ташаббус тулик мезбонлар томонида.

«Ифтихор»: 1. Жасурбек Абдуллаев, 3. Жавохир Аьзамов, 5. Асрорбек Тилаволдиев, 6. Асадбек Маьмуров, 14. Бекзод Алиев, 17. Нурилло Мирзажонов, 19. Юрсинали Топволдиев, 20. Мирзохид Эгамбердиев, 25. Шохрух
Йулдошев, 27. Нодирбек Қузибоев (с), 77. Улугбек Исмоилжонов.

Бош мураббий: Махмуджон Маткаримов

«Шўртан»: 1. Ботир Носиров (сардор), 3.Хасанбой Эргашев, 5. Суннатилло Мамадалиев, 6. Холмурод Холмуродов, 7. Олимжон Каримов, 9.Лазиз Убайдуллаев. 10. Маьруфхон Муродов, 14. Акром Бахромов, 22. Фарход Номозов, 28. Шерзод Темиров, 55. Аваз Агалиев.
Бош мураббий: Сергей Ковшов.

Жамоалар таркиби билан таништириб ўтамиз.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Учрашув бошланиш арафасида.

Барчангизни «Шўртан» – «Ифтихор» жамоалари ўртасидаги учрашувни онлайн кузатишга таклиф этамиз.

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар.

 

Leave a Reply