«Динамо» – «Бухоро» учрашуви 27 августга кўчирилди

Хабарингиз бор, 26-28 август кунлари Coca-Cola Суперлигасида 18-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур тур доирасида 26 август, душанба куни «Динамо» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилиши керак эди.

Жорий йилнинг 26 август куни Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимини ўтказилиши белгиланган. Мазкур фестивалнинг очилиш маросимига Ўзбекистон Республикасидаги чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг вакиллари ҳамда бошқа нуфузли меҳмонларнинг ташрифи ҳам кўзда тутилган. Айни вақтда давлат ва жамоат ташкилотларининг барча эътибори ушбу очилиш маросимини юқори савияда ўтказилишини таъминлашга қаратилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шу куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Coca-Cola Суперлиганинг 18-тури доирасидаги «Динамо» – «Бухоро» футбол клублари ўртасидаги учрашув   27 август куни (соат 17:00) га кўчирилди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply