МАМАДАЛИЕВ СУННАТУЛЛОНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

“Шўртан” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Суннатулло Мамадалиевни бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Суннатулло бугун 30 ёшни қарши олди. Суннатулло бир неча йиллардан бери “Оқ бўрилар” жамоасида маҳорат билан тўп суриб келади.

Футболчимизни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда мухлислари номидан қизғин табриклаймиз. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз.

“Шўртан” жамоасининг ютуқларига эса муносиб ҳиссасини қўшишига, тилак билдириб қоламиз.

Суннатулло, туғилган кун муборак бўлсин!

“Шўртан” ПФК жамоаси ва матбуот хизмати.

Leave a Reply