АНОНС:“ОҚ БЎРИЛАР” ЖАМОАСИ ФАРҒОНАДА.

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган севимли “Шўртан” жамоамиз навбатдаги 17-тур учрашувини сафарда ўтказади.

Сергей Ковшов бошчилигидаги  Ғузорликлар бу сафар Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлишади. Мазкур учрашув 2019 йилнинг   29 август куни Фарғонанинг Қиргули шаҳарчасининг, стадионида  соат 16:45 да бошланади. Учрашувда Фарғоналиклар яшил – оқ – яшил либосда майдонга чиқишади. “Оқ бўрилар” эса тўлиқ кўк – кўк – кўк либосларда ҳаракат қилишади.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг:

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.

Ёрдамчи ҳакамлар: Ойбек Калахўжаев, Ҳусниддин Баҳодиров.

Назоратчи: Олег Дачев.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply