СИРОЖИДДИН РАХМАТУЛЛАЕВ, ФАРЗАНД МУБОРАК БЎЛСИН

«Шўртан” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Сирожиддин Рахматуллаевнинг оиласида ўғил фарзанд туғилганлиги муносабати билан табриклаймиз. Ота-онаси орзу қилгандай яхши йигит бўлиб камол топсин, келажакда отасига ўхшаган, ҳормай-толмай меҳнат қилиб келаётган ўз ишининг устаси, тажрибали, билимдон мутахассис, жамиятимизга фойдаси тегадиган фидоий инсон бўлиб етишсин Илоҳим.
“Шўртан” ПФК раҳбарияти, мураббийлари ва барча футболчилари,шунингдек, клубимиз мухлислари номидан табриклаймиз! Фарзандингизга аввалом бор мустаҳкам соғлик, узоқ-умр, бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-истакларингиз рўёбга чиқсин.

Фарзанд муборак бўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси

Leave a Reply