Бектемир туманида Cоcа-Cоla “Маҳаллага маҳалла” турнирига старт берилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola ва Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан ҳамкорликда янги лойиҳа — “Маҳалагга маҳалла” мусобақасини ўтказиши борасида хабар берган эдик.

Пойтахтимизнинг 11 туманидаги  506 маҳалла ғолиблик учун кураш олиб борадиган ушбу турнирда 14 ва 15 ёшли ўсмирлар ўз маҳаллалари шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Мазкур турнирнинг туман босқичи Бектемир туманидан бошланди. Ушбу туман тасарруфидаги  12 та маҳалла шаҳар босқичига чиқиш учун яшил майдонда кураш олиб боришди ва якунда Роҳат ва ҳамда Зилола маҳаллалари финалга етиб келишди. Қизғин ва муросасиз тарзда кечган беллашувда эса Роҳат маҳалласи шарафини ҳимоя қилган ўсмирлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди ва турнирнинг шаҳар босқичига йўл олишди.

Coca-Cola «Маҳаллага маҳалла» / 1-босқич (Бектемир тумани)

Зилола – Миришкор 4:0

Мажнунтол – Чашма 2:5

Роҳат – Бинокор 2:1

Абай – Иқбол 1:0

Бектемир – Олтинтопган 3:0

Ҳусайн Бойқаро – Нурафшон 1:5

Coca-Cola «Маҳаллага маҳалла» / 2-босқич (Бектемир тумани)

Зилола – Чашма 2:3

Роҳат – Абай 7:0

Бектемир – Нурафшон 2:5

Coca-Cola Маҳаллага маҳалла / ярим финал (Бектемир тумани)

Чашма – Роҳат 0:1

Нурафшон – Зилола 1:3

Coca-Cola Маҳаллага маҳалла / финал (Бектемир тумани)

Роҳат – Зилола 2:0.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply