Ўзбекистон футбол Ассоциациясида футбол академиялари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон футбол Ассоциациясида футбол академиялари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, янги ташкил этилган Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов ҳамда ЎФАнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Умид Аҳмаджонов сўзга чиқар экан, футбол мактаблари раҳбарларидан айни пайтда тайёрланаётган мамлакатимизда футболни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси учун таклифлар бериш зарурлигини айтиб ўтди.
Таклифлар юртимизда болалар футболини ривожлантириш тизимини яратишга қаратилиши кераклигини таъкидлар экан, Умид Аҳмаджонов бу борада футболи ривожланган Испаниядан анзоза олиш кераклигини ҳам қўшимча қилиб ўтди.
Тизимни яратишда болалар футболи бўйича ҳар бир жиҳатга эътибор қаратиш зарурлиги, футбол мактабларидаги тарбияланувчилар сони эмас сифати муҳимлиги, истеъдодли болаларни танлаб олиш ва уларни хориж клубларига тавсия қилиб бориш масалаларига алоҳида урғу берилиши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, мамлакатимиздаги футбол мактаблари раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти ҳам қайтадан танқидий кўриб чиқиш зарурлиги айтиб ўтилди. Бу борада алоҳида комиссия ташкил қилиниб, иш олиб бориши бўйича кўрсатма берилди.
Манба: www.the-uff.com