Икромнинг голи ҳақиқатдан ҳам чиройли бўлди
Осиё футбол конфедерациясининг расмий The-afc.com сайти бугун «Локомотив» клуби футболчиси Икромжон Алибоевни ғолиб деб топди. Футболчи Осиё Чемпионлари лигасининг 1-турнинг «Энг чиройли гол» муаллифи бўлди.
Ижтимоий тармоқда овоз бериш жараёнида Икромжон Алибоев 49 % яъни 3416 та овоз билан биринчи поғонадан жой олди. Ундан кейинги ўринда 47 % 3214 овоз билан Аҳмад Аль-Хошими эгаллади. Ли Донг-Гок ва Мислав Орсич кучли тўртликни якунлашди.
Манба: www.the-afc.com