“ОҚ БЎРИЛАР” ЖИСМОНИЙ ИМТИҲОНДАН ЎТИШДИ

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси футболчилари 3 август куни жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон топширишди.
Синовларни Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг етакчи мутахассиси Собиржон Пирназаров қабул қилди.
Ўз ўрнида шуни айтиб ўтиш жоиз, турли даржада жароҳатланган баъзи бир футболчилардан ташқари Сергей Ковшов шогирдлари жисмоний тайёргарлик бўйича яхши натижалар кўрсатишди.
Узрли сабабларга кўра синовлардан ўтмаганларга келсак, бизга маълум бўлишича, ПРО-Лига “А” гуруҳининг 7 август куни бўлиб ўтадиган навбатдаги 14-тур учрашувларидан кейин уларга қайта топшириш имконияти берилади.

“Шўртан” матбуот хизмати бўлими

Leave a Reply